ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Доктор Бободжон Назаров коронавирусга қарши препаратни тадқиқот ишларини амалга оширмоқда. Бу ҳақда "Express" нашри хабар қилди.
Доктор Бобожон Назаров Оксфорд университети битирувчиси, Latus Therapeutics нотижорат компаниясининг асосчиси. Тожикистонда туғилган ва ўсган.
Тадқиқот Оксфорд университети лабораторияда амалга оширилмоқда. Дориларнинг икки тури ишлаб чиқилмоқда: таблетка ва томирга қўйиш препарати.
Ёш мутахассис препаратнинг бошқа дори-дармонлардан асосий фарқи айтди. Яъни муваффақиятли синовдан ўтказилгандан сўнг ундан дарҳол фойдаланиш мумкин. Ахир ишлаб чиқилаётган дорилар " илгарилаб кетиш" ишлайди, коронавирусдан ҳимоя қилиш, мавжуд даволаш усуллари ва таёрланадиган вакцина эса касалликка чалинганиб бўлган одамларни даволайди.
Препаратнинг ишлаш принципи оддий: коронавируснинг тарқалиши ва инсон ўпкасини ишдан чиқарадиган TMPRSS2 оқсилини блокировка қилиш.
"Бу оқсил хона эшигини очадиган калитга ўхшайди ва дори бу жараённи тўхтатиш учун мўлжалланган", - дея тушунтирди доктор Назаров.
Назаров ойнинг охирида COVID-19га ижобий натижаси бўлган беморларда синов ўтказишни бошлашга умид қилмоқда.
Синов иштирокчилари дори-дармонларга қўшимча равишда мунтазам коронавирус тестларини олишади. Уларнинг ривожланиши стандарт ёрдамни оладиганлар билан таққосланади. Беморлар доимий равишда текшириб турилади. Latus Therapeutics ҳозирда мамлакатнинг турли бурчакларидан бу касаллик учун ижобий тест ўтказган 500 бемор иштирок этадиган синов жараёнини бошлаш учун ҳужжатларни тайёрламоқда.