Тожикистон фамилиялардаги славянча суффикслардан воз кечмоқчи

Oбуна бўлиш
Тожикистон парламентининг қуйи палатаси "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида" ги қонунга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги ҳужжатни қабул қилди.

ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik.  Тожикистон парламентининг қуйи палатаси "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида" ги қонунга миллий фамилияларга боғлиқ бўлган ўзгартиришларни қабул қилди. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон парламент ахборот марказига асосан хабар қилди.

Флаг Всемирной организации здравоохранения (ВОЗ) - Sputnik Ўзбекистон
БССТ Тожикистон ва Туркманистонни COVID-19 йўқлигига текширади

Янги ўзгаришларга кўра, энди туғилган болалар фамилия ва отасининг исмини ҳужжатларда расмийлаштириш жараёнида славян суффикслардан воз кечилади. Хусусан, тожик фамилиялари - "-ов", "-ова", "-ев", "-ева" деб тугалланиши керак эмас, отасининг исмида эса "-ович", "-овна", "-евич", "-евна" суффикслар ёзилмайди.

Ўзгаришлар фақатгина қабул қилинганидан кейин янги туғилган болаларга тегишли, улардан олдин туғилганлар ўзларининг маълумотларини тўғрилаши шарт эмас.

Парламент аъзолари олдида адлия вазири Музаффар Ашуриён ва депутат Солеҳа Холмаҳмадзода янги ўзгаришларни тушунтириб берди.

Ашуриён ҳукумат томонидан таклиф қилинган қонунга киритилган ўзгартиришлар "миллий номларни тикланиши" билан изоҳланганини тушунтирди.

Қонунга киритилган ўзгаришларга, одатий бўлиб қолган "-и", "-зод", "-зода", "-он", "-ён", "-ёр", "-ниё" и "– фар" суффиксларга, "– пур" (эркак), "– духт" (аёл) суффикси қўшилди.

Президент Республики Таджикистан Эмомали Рахмон и мэр города Душанбе Рустам Эмомали - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистонда муҳим ўзгариш: Раҳмоннинг ўғли юқори лавозимга сайланди

Вазир таъкидлашича, бу ҳолатда Тожикистонда истиқомат қилувчи бошқа миллат вакиллари учун истисно, улар янги туғилган фарзандларини рўйхатдан ўтказишда қайси фамилия ва отасининг исми қўшимчаларини танлаш ҳуқуқига эга.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Тожикистон фуқароларига болаларининг исмлари ва отасининг исмларини рўйхатдан ўтказишда славян қўшимчаларини ишлатмаслик тавсия қилинган эди.

Бундай ташаббусни мамлакатда биринчилардан бўлиб Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон бошлаб берди. Жумладан, 2007 йилда президентнинг мамлакат зиёлилари вакиллари билан анъанавий учрашувида Эмомали Раҳмонов ўзини Эмомали Раҳмон деб аташ тўғрисида қарорни эълон қилди.

Янгиликлар лентаси
0