Мирзиёев аҳоли ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги фармонни имзолади

Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти қарори билан аҳоли ва ишбилармонларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги чоралар тасдиқланди

ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Фармонга кўра, 2020 йил 1 апрелдан 2020 йил 1 октябрга қадар:

- “Маҳалла” хайрия жамоат фондига, “Саховат ва кўмак” фондига, “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига, шу жумладан уларнинг ҳудудий бўлинмаларига, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан шакллантириладиган ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган жисмоний шахслар рўйхатига киритилган жисмоний шахсларга беғараз бериладиган:

- пул маблағлари ва товарлар (хизматлар)га фойда солиғини ҳисоблашда чегириладиган харажатлар сифатида қаралади;

- товарлар (хизматлар) қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади ва айланмадан олинадиган солиқ бўйича солиқ солиш объектига киритилмайди;

- ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган жисмоний шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг кўрсатилган фондлардан, юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган беғараз ёрдам (пул маблағлари, товарлар ва хизматлар)га жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди;

Президент Шавкат Мирзиёев  - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев геология ишлари ҳажмини ошириш бўйича топшириқ берди

- жисмоний шахсларга турар жойларини жисмоний шахсларга ва коронавирус пандемияси даврида фаолияти тўхтаган  тадбиркорлик субъектларига нотурар жойларни ижарага беришдан олинган жисмоний шахслардан олинадиган даромадлар бўйича солиқни фоизсиз кечиктириб тўлаш ҳуқуқи берилади. Бунда, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш бўйича берилган кечиктириш суммаси 2021 йил 1 апрелга қадар муддатгача тенг улушларда тўланиши лозим;

- лизинг корхоналари томонидан ҳисобланган ва кечиктирилган лизинг бўйича фоиз даромадлари суммаси фойда солиғини ҳисоблашда кечиктириш берилган даврдаги жами даромад таркибига киритилмайди;

- тижорат банкларининг кредитлари бўйича фоиз харажатларини Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш Давлат жамғармаси томонидан компенсация қилиш тартиби тадбиркорлик субъектларининг амалдаги кредит шартномаларига ҳам татбиқ қилинади.

Ҳужжатга мувофиқ, 2020 йилда ходимга тўланадиган, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига тортилмайдиган моддий ёрдам суммаси меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 4,22 бараваридан 7,5 бараваригача оширилади.

Президентнинг 3 апрелдаги фармони билан пандемия оқибатлари фаолиятига салбий таъсир кўрсатган микрофирмалар, кичик корхоналар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун солиқларни тўлаш бўйича фоизсиз кечиктириб (бўлиб-бўлиб тўлаш) бериш муддати 1 октябргача кечиктирилган эди. Янги фармон билан мазкур муддат 31 декабргача узайтирилади.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари кечиктириб (бўлиб-бўлиб тўлаш) берилган ва келгусида тўланадиган солиқ суммаларини тўлаш бўйича муддатни мустақил равишда, бироқ икки йилдан оширмасдан белгилаш ҳуқуқига эга.

Янгиликлар лентаси
0