Жиззах вилоятида 250 та янги иш ўрин ташкил этилди

© Сельскохозяйственный кластер Jizzax Organic Сельскохозяйственная техника в поле
Сельскохозяйственная техника в поле - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Чорвачилик, деҳқончилик ва наслчилик билан шуғулланувчи Jizzax Organic компанияси сувчилар, трактор ҳайдовчиси ёрдамчилари ва ишчиларни ишга ёлламоқда.

ТОШКЕНТ, 28 апр - Sputnik. Жиззах вилояти Зомин туманининг Jizzax Organic агросаноат кластери 250 нафар фуқаросини ишга қабул қилади, деб хабар қилди компания матбуот хизмати. Сувчилар, трактор ҳайдовчиси ёрдамчилари ва ишчилар танлови амалга оширилмоқда.

Иш ўринлари малака ва махсус маълумотни талаб қилмайди, бу эса аҳолининг айниқса ҳимояга муҳтож қатламлари вакилларини ишга жойлаштиришга имкон беради.

Айни пайтда Жиззах вилоятида ишсизлик даражаси 9,2 фоизни ташкил этади, дейди вилоят ҳокимлиги матбуот котиби Акмал Бинокулов.

"Иш ўринлари сонининг кўпайиши одамларнинг фаровонлигини таъминлашнинг муҳим омилидир. Биз биламизки, ўрнатилган чекловлар туфайли кўплаб аҳоли даромад манбаидан маҳрум бўлди, - дейди Бинокулов. - Бизнинг вилоятимизда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари жуда оз, шунинг учун санитария-гигиена қоидаларига тўғри риоя қилган ҳолда, одамлар соғлиқ учун хавф туғдирмасдан ишлашлари мумкин. Jizzax Organicдаги иш ўринлари пандемиянинг иқтисодиётга салбий таъсирини камайтиради".

Jizzax Organic директори Ҳикматилла Каримов таъкидлашича, ҳозир компания юқори наслли қорамоллар импорти ва экин ишлари билан шуғулланмоқда.

© Сельскохозяйственный кластер Jizzax OrganicКоровы в поле
Жиззах вилоятида 250 та янги иш ўрин ташкил этилди - Sputnik Ўзбекистон
Коровы в поле

"Бугун қилаётган ишларимиз эртага Ўзбекистон озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлайди. Кластер ходимлари учун кунига уч маҳал овқатланиш ва иш жойигача транспортда элтиш ташкил этилган, яқин атрофдаги яшайдиган ишчиларга велосипед берилади. Бундан ташқари, янги иш ўринлари мавсумий эмас, яъни одамларнинг даромади доимий ва барқарор бўлади", - деди Каримов.

Jizzax Organic қишлоқ хўжалиги кластери 2019 йилда Ўзбекистон Президентининг 2017-2021 йилларда республикани ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни бажариш мақсадида ташкил этилган. Компания чорвачилик, деҳқончилик ва наслчилик билан шуғулланади. Инвестициялар умумий ҳажми 150 миллион АҚШ долларини ташкил этади. Кластер Ўзбекистондаги энг йирик мармар мол гўшти ишлаб чиқарувчиси бўлиши режалаштирилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0