Дунёда Россия буғдойининг танқислиги юзага келиши мумкин - Bloomberg

© Sputnik / Виталий ТимкивУборка пшеницы
Уборка пшеницы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Март ойида Россия қишлоқ хўжалиги вазирлиги бир қатор дон экинлари, шу жумладан буғдойни экспорт қилишга вақтинча чеклов жорий этганди.

ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Россия буғдойини экспорт қилиш учун квота жорий қилиниши туфайли дунё бир қатор давлатлар қўшимча харидларни амалга оширмоқчи бўлганда буғдойсиз қолиш хавфи остида қолмоқда, деб хабар қилди Bloomberg.

Вентиль газа - Sputnik Ўзбекистон
Сюрприз: нефт инқирози ортидан газ инқирози келади. Энди нима бўлади

Март ойида Россия қишлоқ хўжалиги вазирлиги бир қатор дон экинлари, шу жумладан буғдойни экспорт қилишга вақтинча чеклов жорий этди. 30 июнгача етти тоннадан ортиқ миқдорда буғдой олиб чиқиш мумкин эди. Бу нархлар кўтарилиб кетишини тўхтатиш учун қилинган.

Квота 26 апрелга қадар тўлиқ ишлаб бўлинди ва энди Россия янги ҳосил пишишигача - 1 июлга қадар буғдой етказиб бера олмайди. Фақатгина бир нечта - қўшни давлатларга буғдой экспорт қилинмоқда.

Россия буғдойни энг йирик етказиб берувчиси ҳисобланади, чунки дунёга етказиб бериш чекланиши туфайли озиқ-овқат танқислиги юзага келиб, нархлар кўтарилиши мумкин. Шу ўринда, айрим экспертлар фикрига кўра, америкалик ёки европалик етказиб берувчилар вазиятни ўз фойдасига ўзгартириши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0