Артикходжаев бошқарувида пойтахт қиёфаси қанчалик ўзгарди

© Sputnik / Рамиз БахтияровВесна в Ташкенте
Весна в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Апрель ойида Жаҳонгир Артикходжаев ҳоким этиб тайинланганига икки йил тўлди. Шу муносабат билан пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати сўнгги икки йилда амалга оширилган ишлар ва истиқболдаги режалар ҳақида маълумот берди.

ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Тошкент шаҳар ҳокимлиги жорий йилда пойтахтда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар ҳамда сўнгги йилларда аҳоли билан алоқаларни яхшилаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва имкон даражасида ёрдам бериш бўйича йўлга қўйилган тизимли ишлар борасида маълумот берди.

Бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари

Жорий йилда пойтахтнинг Бектемир, Яшнобод, Олмазор ва Шайхонтоҳур туманларида 330 ўринли мактабгача таълим ташкилотлари қурилади. Ушбу туманлар ва улардаги ҳудудларнинг болалар боғчасига бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб, янги МТТлар Бетемир туманининг “Мажнунтол”, Яшнобод туманининг “Олмос”, Олмазор туманининг “Аҳил” ҳамда Шайхонтоҳур туманининг “Ўзбекистон” маҳаллаларида барпо қилинади.

© Sputnik / Дильшода РахматоваНовый детский сад открыли в Сергелийском районе Ташкента.
Артикходжаев бошқарувида пойтахт қиёфаси қанчалик ўзгарди - Sputnik Ўзбекистон
Новый детский сад открыли в Сергелийском районе Ташкента.

Шунингдек, Бетемир туманининг “Мажнунтол” ва Яшнобод туманининг “Олмос” маҳалларида 1280 ўринли замонавий мактаблар ҳам бунёд этилиб, ушбу ҳудудларнинг таълим масканига бўлган эҳтиёжи қаноатлантирилади.

© Sputnik / Рамиз Бахтияров2 марта в Сергелийском районе города Ташкента прошла церемония открытия 2 новых общеобразовательных школ
Артикходжаев бошқарувида пойтахт қиёфаси қанчалик ўзгарди - Sputnik Ўзбекистон
2 марта в Сергелийском районе города Ташкента прошла церемония открытия 2 новых общеобразовательных школ

Ушбу янги мактабларни жиҳозлаш учун 400 000 та бадиий адабиётлар, 2500 та компъютер жамғармаси, 4000 та ўқитувчи стол ва стули, 30 000 та ўқувчи партаси ва 4000 та синф доскаси ва бошқа воситалар таъминоти амалга оширилади.

© Sputnik / Рамиз Бахтияров330 школа
Артикходжаев бошқарувида пойтахт қиёфаси қанчалик ўзгарди - Sputnik Ўзбекистон
330 школа

2020 йилда Тошкентдаги 2 та оилавий поликлиника қайта қурилади ва Сергелида кўп тармоқли шифохона бунёд этилади.

Жорий йилда Сергели туманининг Дўстлик-2 мавзесида 200 ўринли кўп тармоқли шифохона барпо этилади. Мазкур шифохона бир йилда 53 000 аҳолига хизмат кўрсатишга мўлжалланган.

Шунингдек, Яшнобод ва Чилонзор туманларидаги 28- ва 33- оилавий поликлиникалар замонавий талаблар асосида янгидан қурилади.

Яшнобод туманида қайтадан барпо этилиши режалаштирилган 28-ОПга 33700 аҳоли бириктирилган ва у 13 та маҳаллага бирламчи тиббий хизмат кўрсатади. Бу ерга бир йилда ўртача 243 451 та қатнов амалга оширилади.

Велопрокат в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Пойтахтда “Bike Sharihg” велопрокат тизими жорий этилади

Чилонзор туманидаги 33-оилавий поликлиникага 27800 аҳоли бириктирилган бўлиб, 5 та маҳаллага хизмат кўрсатади. Бу масканга бир йилда ўртача аҳоли томонидан 97380 та қатнов амалга оширилади.

2020 йилда ҳам Тошкент шаҳридаги каналларни таъмирлаш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш ишлари давом эттирилади.

Бу йўналишдаги ишлар давомида каналларнинг қирғоқ қисми мустаҳкамланади, қирғоқбўйи минтақасига муҳофаза панжаралари, ёритгичлар, ўриндиқлар ўрнатилади. Пиёдалар учун йўлаклар ҳамда сайилгоҳлар ташкил этилади. Жорий йилда Тошкентда 27 км узунликдаги 4 та кўча, 1,047 минг кв.метр майдон таъмирланади.

© Sputnik / Рамиз БахтияровИзобилие различных фонтанов на территории Ташкент-Сити
Артикходжаев бошқарувида пойтахт қиёфаси қанчалик ўзгарди - Sputnik Ўзбекистон
Изобилие различных фонтанов на территории Ташкент-Сити

Шу билан бирга Тошкент шаҳридаги марказий кўчалар ва ички йўлларни таъмирлаш режаси ҳам ишлаб чиқилган. Унга кўра, умумий узунлиги 165.76 км (1027,72 минг кв.метр майдон) бўлган 402 та кўча жорий таъмирланади. Шундан, умумий узунлиги 35.42 км бўлган (майдони 219.63 минг кв. метр) 152 та марказий кўчалар таъмирланади

Аҳоли дарди ҳамиша диққат марказда

Фуркат Махмудходжаев  - Sputnik Ўзбекистон
Ортиқхўжаев матбуот хизмати раҳбари: биламан, янги жойда осон бўлмайди

Ҳокимлик билан аҳоли ўртасидаги алоқаларни яхшилаш, тобора одамларга яқинлашиш, уларни муаммоларини ўрганиш ва имкон даражасида ёрдам бериш бўйича тизимли ишлар йўлга қўйилган. Жумладан, шаҳар ҳокими ва унинг ўринбосарлари, шунингдек, туман ҳокимлари ва уларнинг ўринбосалари иштирокида мунтазам равишда сайёр қабуллар ўтказилиб, уларда аҳоли мурожаатлари тингланади, ўрганилади, ҳал қилиш учун тегишли бошқама ва бўлимларга топшириқ берилади ёки қайсидир мурожаатни ҳал қилиш имкони бўлмаса унинг сабаблари тушунтирилади.

Фейсбук ижтимоий тармоғида “Эътироз ва таклифлар” деб номланган алоҳида гуруҳ ҳам ташкил этилган бўлиб, бу ерга интернет тармоғи фойдаланувчилари ўзларининг муаммоларини, баҳсли вазиятларни, ҳокимият вакиллари билан боғлиқ тушунмовчиликлар ва ҳоказоларни ёзишлари мумкин.

Шунингдек, ҳоким ва ёшлар ўртасида ҳам мунтазам учрашувлар ўтказилади ҳамда уларда ёшларнинг қизиқиши, муаммолари, таклифлари ва мулоҳазалари ўрганилади.

Бундан ташқари тадбиркорларнинг лойиҳалари муҳокамасига бағишланган учрашувлар ҳамда мунтазам равишда ойда камида 2 марта ОАВ вакиллари билан учрашувлар ташкил этилади. Уларга шаҳардаги янгиланиш ва ўзгаришлар ҳақида маълумот бериб, фикр алмашилади.

Янгиликлар лентаси
0