Жиззахдаги беморларнинг барчаси коронавирусдан тузалиб кетди

© Минздрав УзбекистанаВ Намангане 11 человек вылечились от коронавируса
В Намангане 11 человек вылечились от коронавируса - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жиззахда сўнгги икки бемор коронавирусни енгишга муваффақ бўлди. Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 810 нафарга етди.

ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Наманганда 4 нафар, Жиззахда эса барча беморлар даволанди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.

Жиззахда тузалиб чиққан икки бемор жиззахлик бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган.

“Вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан аввал 1 нафар фуқаро соғайиб чиққан эди. Эндиликда ушбу икки нафар билан вилоятдаги коронавирусга чалинган барча беморлар тўлиқ соғайиб чиқишди”, - дейилган хабарда.

Қайд этилишича, Наманганда соғайганларнинг барчаси коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган. Энг ёши каттаси 66 ёшда бўлса, энг ёши кичига 31 ёшда.

Улар вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Шу тариқа, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони 810 нафарга етди.

Янгиликлар лентаси
0