ТОШКЕНТ, 24 апр - Sputnik. Карантин вақтида сув таъминоти учун тўловлар 10 баравар камайиб кетди, деб хабар қилмоқда Молия вазирлиги.
Ўзбекистонда жорий этилган карантин тартиб кўплаб корхоналар фаолиятини тўхтатишига ҳамда аҳолини ўз уйида доимий бўлишини талаб қилади. Бу эса ўз навбатида юридик шахслар томнидан сувдан фойдаланишни камайиши, уй хўжаликлари томонидан – кўпайишига олиб келди.
Аҳолини узулуксиз равишда сув билан таъминлаш мақсадида сув таъминоти хўжаликлари 15 мартдан бошлаб кучайтирилган тартибда ишлашга ўтган. Шунингдек, ҳукумат томонидан таалуқли вазирликлар ва муассасаларга коммунал хизматлар учун тўлов кечиктирилганда фойдаланувчиларни таъминотдан узмаслик ва уларга жарима ёзмаслик тайинланган.
Одатда, Ўзбекистон бўйича сувдан фойдаланиш учун кунлик тўловлар миқдори 3,1 миллиард сўм бўлса, ҳозирги кунда 0,3 миллиард сўмни ташкил қилмоқда, - дейилган хабарда.
Бундай вазият, албатта сув таъминоти ташкилотлари фаолиятига салбий таъсир кўрсатади. Карантин даврида корхона самарали фаолият олиб бориши, ишчиларга ўз вақтида ойлик маошлар тўланиши, кимёвий тозалаш воситалари сотиб олиниши, олинган кредитлар бўйича тўловлар амалга оширилиши ҳамда электр таъминоти учун ҳисоб-китоб қилишга таъсир қилади.
Ушбу ҳолатни инобатга олган ҳолда, Молия ҳамда Коммунал-хўжалик вазирликлари карантин даврида сув хўжалиги соҳасининг зарур харажатларини қоплаш мақсадида керакли маблағ ажратишни сўраб Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритди.
Ушбу таклифга мувофиқ Ўзбекистон Кризисга қарш фондидан 61,4 миллиард сўм фоизсиз ссуда ажратилди. Ушбу маблағ биринчи навбатда зарур бўлган харажатларни – кимёвий реагентлар, ишчилар маоши ва бошқа тўловларни амалга оширишда фойдаланилади.
Ушбу чоралар аҳолига карантин вақтида ичимлик сувини узулуксиз етказиб бериш, давлат томонидан кафолатланганини англатади.