ТОШКЕНТ, 24 апр - Sputnik. Ўзбекистон Инқирозга қарши кураш жамғармаси маблағлари қайси соҳаларга харажат қилингани ҳақида Молия вазирлигининг ҳисоботи эълон қилинди.
Унда айтилишига кўра, Жамғарма харажатларининг энг катта қисми - 901 миллиард сўм - Энергетика сектори учун ажратилган. Хусусан, Иссиқлик электр станцияларини қўллаб-қувватлаш учун - 500 млрд. сўм, "Ўзбекнефтгаз" АЖ учун - 401 млрд сўм.
Санитар-эпидемиологик барқарорлик агентлигига - 425 млрд. сўм.
- 270 млрд. Сўм - Тест-тизимлари, кимёвий реагентлар ва ҳимоя воситалари харид қилиш учун;
- 131 млрд – ҳудудий марказлар фаолияти учун;
- 11 млрд. Сўм - махсус автотранспорт харид қилишга;
- 10 млрд – ходимларга қўшимча маош учун;
- 3 млрд сўм – карантиндаги фуқароларга дори-дармон сотиб олиб бериш учун.
Карантин мажмуалари қурилишига - 411 млрд. сўм
- 286 млрд - Тошкент вилоятида 10 минг ўринли вирусология мажмуаси қурилишига;
- 111 млрд – 20 минг ўринли карантин турар жойлар қурилишига (контейнер);
- 10 млрд – диагности мажмуаларини қайта жиҳозлаш учун;
- 4 млрд – тиббиёт воситалари ва дезинфекция учун;
Ижтимоий соҳага 147 млрд сўм ажратилган
60 млрд. сўм – Ўзбекистон профсоюзлар федерациясига (кам таъминланган оилаларда аёлларга ёрдам учун);
50 млрд. сўм – жамоат ишлари фондига;
26 млрд. сўм – ижтимоий тўловлар;
11 млрд. сўм – Тошкент метрополитени ходимлари маоши.
Ундан ташқари 60 млрд сўм - сув таъминоти ва оқава тизими фаолияти учун ажратилгани Молия вазирлиги томонидан алоҳида қайд этилган эди.