Ўзбекистонда электрон рақамли имзони онлайн олиш мумкин

© Sputnik / Виталий АньковКлиент ставит электронную подпись
Клиент ставит электронную подпись - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жисмоний ва юридик шахсларга электрон рақамли имзо калити ва сертификатини махсус ахборот ресурси орқали бериш механизми жорий қилинди.

ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Ўзбекистонда жисмоний ва юридик шахсларга электрон рақамли имзо калити ва сертификатини махсус ахборот ресурси орқали бериш механизми жорий қилинди. Хизмат Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат хизматлари агентлиги томонидан йўлга қўйилди.

Бунда ушбу давлат хизматидан мурожаат этувчи ҳали электрон рақамли имзо сертификатига эга бўлмаган ҳолларда ҳам фойдаланиши мумкин.

Цифровой Ташкент: президент обсудил внедрение новых систем - Sputnik Ўзбекистон
“Рақамли Тошкент:” Мирзиёев янги тизимларни жорий этишни муҳокама қилди

Мурожаат этувчининг шахсини тасдиқлаш ва сўровномадаги маълумотлар тўғри тўлдирилганлигини текшириш Давлат хизматлари маркази оператори томонидан қуйидаги тартибда амалга оширилади:

- сўровномада кўрсатилган мобил телефон рақами мурожаат этувчига тегишлилиги;

- мурожаат этувчининг паспорт нусхаси ва селфи фото нусхаси орқали паспорт маълумотларининг тўғрилиги;

- мурожаат этувчининг СТИР орқали ДСҚ ахборот тизимидаги маълумотларни сўровномадаги маълумотлар билан солиштириш орқали текширади.

Электрон рақамли имзони e-imzo.uz орқали масофадан олиш бўйича батафсил қўлланмани ушбу ҳавола орқали юклаб олиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев қарори билан 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб давлат органлари ва уларнинг бўлинмалари орасида ҳужжат айланиши ва ҳисоботлар - фақат электрон кўринишда амалга оширилиши белгиланган.

Янгиликлар лентаси
0