ТОШКЕНТ, 23 апр - Sputnik. Бугун Ўзбекистондан Россияга инсонпарварлик ёрдамининг учинчи партияси етиб келди. Бу ҳақида Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси хабар қилмоқда.
"Бугун, 23 апрел куни Ўзбекистондан Внуково аэропортига инсонпарварлик ёрдамининг учинчи партияси етиб келди", - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондан Россияга тиббиёт ниқоблари ортилган биринчи ва иккинчи самолётлар 18 ва 20 апрел кунлари етиб келган эди. Ўшанда Ўзбекистон Россияга 5 миллион дона тиббиёт ниқоблари етказиб бергани ҳақида хабар қилинган эди.
Россия бош вазири Михаил Мишустин ушбу ёрдам Россия ва Ўзбекистон муносабатларининг ҳамкорона табиатга эга эканини яна бир бор тасдиқлаганини таъкидлаган эди.
Эпидемия бошланиш вақтида Россия ўз навбатида Ўзбекистон ва бошқа Марказий Осиё республикаларига коронавирусни аниқлаш учун тест-тизхимлар етказиб берган эди.
Маълумот учун айни дамда Ўзбекистонда 1716 нафар кишида коронавирус инфекцияси аниқланган, вафот этганлар сони7 кишини тузалиб кетганлар эса 486 кишини ташкил қилди.
Россияда COVID-19 юқтирган кишилар сони 62 мингдан ошиб кетган, вафот этганлар сони 550 дан ошган. Тузалиб кетган фуқаролар сони 4,8 минг кишини ташкил қилмоқда.