Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистон фрнт чиғизидан анча ичкарида бўлсада, унинг Ғалабага қўшган ҳиссаси катта бўлди. Пахта, ипак, озиқ-овқат каби анъанавий маҳсулотлардан ташқари республика жанг майдонларига қурол-аслаҳаларни ва ўқ дори ҳам етказиб берди.
Ғарбий ҳудудларда жанговар ҳаракатлар бошлангани туфайли кўплаб завод ва фабрикалар, театр ва институтлар мамлакат ичкарисига, жумладан Ўзбекистонга кўчирилган эди. Чирчиқ машинасозлик заводи номи билан танилган, Чирчиқдаги қишлоқ хўжалик техникаси ишлаб чиқаришга ихтисослашган завод ҳам ана шундай корхоналардан биридир.
Корхона 1942 йил 27 июлда Сталин номидаги Тошкент қишлоқ хўжалиги машинасозлиги заводининг 2-филиали негизида ташкил этилган. Ўзбекистон ССР пойтахтининг ўздаги биринчи цехлар 1941 йилда, Ростов-Дону шаҳридан "Ростселмаш"нинг бир қисми эвакуация қилинганида пайдо бўлди. 1942 йил июн ойида шошилинч қурилиш ва ускуналарни ўрнатилганидан сўнг, янги ишлаб чиқариш майдони СССР миномёт қуроллари Халқ комиссарлигига топширилди.
Ушбу корхонанинг пайдо бўлиши, уруш йилларидаги фаолияти ва Ғалабага қўшга ҳиссаси ҳақида батафсил Sputnik инфографикасида танишинг.