Мирзиёев қатор тайинловларни амалга оширди

© PixabayПодпись документов
Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент қарори билан Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига Жамол Насиров тайинланган.

ТОШКЕНТ, 23 апр - Sputnik. Ўзбекистон президенти қарори билан Эркин Хамраев Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Совладелец компании Eurasian National Resources Corporation Патох Шодиев - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик миллиардер “Йил ҳомийси” мукофотига сазовор бўлди

Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграм каналида хабар берилди.

Шунингдек, президент қарори билан Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига Жамол Насиров тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин Ўзбекистон президенти Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақалари бўйича вице-президенти Сирил Мюллер Ўзбекистон Республикасининг "Дўстлик" ордени билан мукофотланиши тўғрисидаги фармонга имзо чеккан эди.

Мюллер бу юксак мукофотга Жаҳон банки гуруҳи билан Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги кўп қиррали ва самарали ҳамкорликни шакллантириш ва ҳар томонлама мустаҳкамлашга, банк-молия, солиқ-бюджет, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳалардаги туб ўзгаришлар жараёнига қўшаётган шахсий ҳиссаси учун лойиқ кўрилган.

Янгиликлар лентаси
0