ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. АҚШ биринчи хоними Мелания Трамп сўнгги бир ой ичида биринчи марта Оқ уйда Ер кунига бағишланган тарбирда иштирок этди. Бу ҳақда Hill газетаси хабар қилди.
Мелания турмуш ўртоғи Дональд Трамп билан Оқ уйда дарахтларни экиш маросимида қатнашди.
Today @POTUS, @VP, @SecondLady & I honored #EarthDay, #NationalParkWeek & #ArborDay by planting a maple tree on the South Lawn of the @WhiteHouse. This tree represents our nation’s dedication to conservation & our admiration for the great outdoors. pic.twitter.com/U8zpUeFply
— Melania Trump (@FLOTUS) April 22, 2020
Маросимда вице-президент Майк Пенс ва унинг рафиқаси ҳам иштирок этишди. Таъкидланишича, иккала жуфтлик ҳам ҳимоя ниқоблари ва қўлқопларсиз бўлишган, ижтимоий масофани сақлашмади.
Қатор ОАВ бу Меланиянинг 10 мартдан бери омма олдида биринчи пайдо бўлиши ҳақида ёзишди. Бир ойдан кўпроқ вақт давомида у фақат Twitter орқали мулоқот қилди, у ерда асосан коронавирус мавзуси билан боғлиқ видео мурожаатларни жойлаштирди.
Бундан аввал Дональд Трамп ва унинг рафиқаси коронавирусга тахлил топширди, иккаласи ҳам салбий натижани кўрсатди.