ТОШКЕНТ, 23 апр — Sputnik. Халқаро Ер кунида АҚШ давлат котиби Майк Помпео Хитой ва бошқа давлатларни ёввойи ҳайвонлар ноқонуний савдосига қарши кураш, одамлар соғлиғига таҳдидларни камайтиш мақсадида "ҳўл бозорлар"ни ёпишга чақирди.
“Ер кунида, биз Хитой Халқ Республикасини ва бошқа давлатларни ёввойи ҳайвонлар сотиладиган “ҳўл бозорлар”ни батамом ёпишга чақирамиз, бу эса Хитойда ҳам, ундан ташқарида ҳам одамларнинг соғлиғига таҳдидни камайтиради ва ёввойи табиат маҳсулотларини истеъмол қилишни тақиқлайди,” – дейилган Помпео баёнотида.
АҚШ давлат котибининг сўзларига кўра, бундай озиқ-овқат бозорлари ёввойи ҳайвонларнинг ноқонуний савдосининг асосий ўчоғи ҳисобланади ва касалликларнинг пайдо бўлиши ва тарқалиши учун хавф туғдиради, улар "COVID-19 пандемияси тарқалишида ҳал қилувчи рол ўйнаган бўлиши мумкин".
"Биз барча ҳукуматларни биргаликда курашишга ва ёввойи табиат савдоси каби муаммога чек қўйишга чақирамиз", - деб қўшимча қилди Помпео.