Бинони қайта таъмирлаш ишлари 2019 йил кузида бошланиб, шу йилнинг православ “Пасха” байрамига ниҳояланди.
Қадимий бино аскарлар қабри устида рус архитектураси услубида қурилган эди. 1865 йилда бу жойда Тошкентни штурм қилишда ҳалок бўлган аскарлар дафн этилган.
Бутхона ўзи эса 20 йилдан сўнг – 1886 йилда барпо этилган.
Диний иншоот илохийлаштирилганда унга авлиё Георгий Победоносец номи берилган.
Бу ерга ташриф буюрувчилар бино кимнинг шарафига қурилганлигини билиши учун, унинг орқа деворига "Тошкент шаҳрининг штурм қилишда ҳалок бўлган, ётган аскарларнинг хотирасига ..." деган сўзлар ёзилган.
Мақбара муҳандис Уляновнинг аввалги лойиҳасига биноан қайти тикланди. Бутхона деворлари Бухородан махсус олиб келинган оҳактош билан безатилган, хоч эса жездан ясалган. Фасадларнинг бирида авлиё Георгий суратининг терма нақши терилган.