Ўзбекистонда йирик солиқ тўловчиларга "авто-стикер" берилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровВодитель в автомобиле
Водитель в автомобиле - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Корхона ва ташкилотлар ходимлари транспорт воситаларидан маълум бир вақт ичида, фақат хизмат мақсадларида ва белгиланган йўналиш бўйлаб фойдаланишлари мумкин.

ТОШКЕНТ, 22 апр - Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси (ДСҚ) йирик солиқ тўловчиларнинг транспорт воситаларига рухсат берувчи стикерларни чиқара бошлади, дея хабар беради идора матбуот хизмати. Ушбу қадам корхоналар ишини енгиллаштириши ва карантин даврида уларнинг кейинги фаолият юритиши учун мақбул шарт-шароитларни яратиши кутилмоқда.

Каталка - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда олтинчи бемор коронавирусдан вафот этди

Шахсий ва ҳизмат транспорт воситаларига рухсат берувчи стикерларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига кирувчи корхоналар ходимлари олишлари мумкин.

Буларга:

- акциз солиғига тортиладиган товарларни ишлаб чиқарувчи корхоналар;

- банклар ва уларнинг филиаллари, товар хом-ашё, фонд ва валюта биржалари;

- "Навоий ТКМК" ДК, "Олмалиқ ТКМК" ОАЖ ва уларнинг таркибига кирувчи корхоналар;

- маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битим бўйича ишларни бажаришда иштирок этувчи ташкилотлар;

- календар йили якунларига кўра маҳсулот (товарлар, ишлар ва хизматлар) сотишдан 100 миллиард сўмдан ортиқ соф тушумга эга бўлган юридик шахслар.

Рухсат олиш стикерини олиш учун солиқ тўловчининг электрон солиқ хизмати порталидаги шаҳсий кабинетидаги махсус шаклни тўлдириб, фақат онлайн тарзда мурожаат қилиш мумкин. QR-кодли рухсатнома бир иш куни ичида расмийлаштирилади. Ҳаракатни амалга ошириш учун уни чоп этиш керак.

"Стикерлар учун квоталар ДСҚ томонидан ҳар бир солиқ тўловчига нисбатан алоҳида белгиланади. Рухсат берувчи стикер тақдим қилинган кундан бошлаб 30 кун ичида ҳаракатланиш ҳуқуқини беради", - дейилади нашрда.

Оплата ЖКХ - Sputnik Ўзбекистон
ЯТТларнинг 80 фоизи ўз фаолиятини вақтинча тўхтатди

Стикерни олган ходимлар меҳнат дафтарчаси нусхасини ва иш жойидан тасдиқловчи ҳужжатни олиб юришлари керак. Улар транспорт воситаларидан 9.00 дан 18.00 гача фақат ҳизмат мақсадларда ва фақат белгиланган йўналиш бўйича фойдаланишлари мумкин.

Сўровнома ДСҚга юборилгандан сўнг, унга ўзгартириш киритиш мумкин бўлмайди. Рухсатнома учун ҳақ олинмайди.

Эслатиб ўтамиз, Давлат хизматлари марказлари 2020 йил 9 апрелдан автомобиллар ҳаракатига махсус стикерлар беришни тўхтатган.

Янгиликлар лентаси
0