Новак WTI нефтининг рекорд даражадаги қулаши бўйича фикр билдирди

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишМинистр энергетики РФ Александр Новак
Министр энергетики РФ Александр Новак - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Энергетика вазири Александр Новак нефт нархининг рекорд даражада пасайиши билан боғлиқ вазият бўйича тушкунликка тушмасликка чақирди.

ТОШКЕНТ, 21 апр - Sputnik. Россия Энергетика вазири Александр Новак нефт нархининг рекорд даражада пасайиши билан боғлиқ вазият бўйича тушкунликка тушмасликка чақирди.

Нефтяной станок-качалка на месторождении нефти - Sputnik Ўзбекистон
“Сувтекин”: нефт нархи ноль даражадан пастга тушди

Куни кеча май ойи WTI фьючерслари тарихда биринчи марта бир баррел учун минус 37 долларгача бўлган салбий кўрсаткичларга тушди. Бугун WTI ва Брент учун июн фьючерслари ҳам тушди.

Энергетика вазирлиги раҳбарининг сўзларига кўра, бу қулаш спекуляциялар билан боғлиқ эди.

"WTI америка маркасининг нефт нархлари кечаги қулаши қоғоздаги савдонинг охирида май ойида етказиб бериш учун фьючерсни сотиб юборилиши, май ойида қўшимча нефт таъминотига талаб йўқлиги ва омборларни ҳаддан ташқари кўп тўлдириш эҳтимоли туфайли юзага келди. Бу молиявий воситанинг салбий кўрсаткичларгача спекулятив пасайишига олиб келди," - тушунтирди вазир.

Унинг сўзларига кўра, бу қоғозда ўтадиган бозор бўлиб, бу ерда ҳақиқий нефт билан эмас, балки молиявий воситалар билан савдо амалга оширилади.

Унинг таъкидлашича, июн фьючерслари сезиларли даражада баландроқ, аммо улар ҳам бозорнинг умумий ҳолати туфайли беқарорликни бошдан кечирдилар.

Нархлар урушининг натижаси

Британиянинг Wood Mackenzie консалтинг компанияси таҳлилчиси Энн-Луиз Хиттлнинг сўзларига кўра, кеча нархларнинг пасайиши апрел ойидаги нархлар уруши натижасида юзага келди. Унга кўра, салбий нархлар нефт бозорида "зилзила"ни келтириб чиқарди.

Штанговый насос - Sputnik Ўзбекистон
Россия нефт урушидан қандай манфаат кўриши мумкин?

У март ойида ОПЕК+ янги битим бўйича келиша олмаганини эслатди.

"Саудия Арабистонининг мақсади февралдаги кунига 9,7 миллион баррелдан фарқли ўлароқ бозорга апрел ойида кунига 12,3 миллион баррелни етказиш эди. Бу апрел ойида "Саудия барреллари" тўлқинини қўзғатди. Бозор улуши учун ОПЕК+ жангининг энг катта таъсири шу ойда билинди», - деди эксперт.

У шунингдек, апрел ўрталарида тузилган янги битим бозорни барқарорлаштиришга ёрдам беришини кутмоқда.

Нефт нархининг тушиши

Коронавирус хом ашёга талабнинг пасайиши туфайли нефт нархининг рекорд даражада пасайишига олиб келди. Шунингдек, бозорга апрель ойи ўртасигача ҳам  ОПЕК+ келишуви йўқлиги ҳам салбий таъсир кўрсатди. Битим фақат апрел ойининг ўрталарида тузилди. Бу бозор ҳолатини вақтинча барқарорлаштиришга ёрдам берди, аммо кейин нархлар яна пасая бошлади.

Коронавирус ва хом ашёнинг ҳаддан ташқари кўпайиши шароитида ОПЕК ва Халқаро энергетика агентлиги бу йил нефтга талабнинг рекорд даражада пасайишини кутмоқдалар.

Янгиликлар лентаси
0