Касалхоналар Япония маблағи эвазига сунъий нафас олдириш қурилмалари билан жиҳозланади

© Sputnik / Кирилл Шипицин / Медиабанкка ўтишСимуляционный центр Иркутской областной клинической больницы
Симуляционный центр Иркутской областной клинической больницы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Пандемиянинг иқтисодий оқибатларини бартараф этиш доирасида Япония ҳукуматининг Ўзбекистонга молиявий қўллаб-қувватлаш истиқболлари учун қўшимча маблағларини жалб қилиш масалалари алоҳида муҳокама қилинди.

ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ва Япония молия вазири Таро Асо иштирокида видеоконференция ўтказилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.

Таъкидланишича, коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши кураш ва пандемиянинг иқтисодий оқибатларини бартараф этиш доирасида Япония ҳукуматининг Ўзбекистонга молиявий қўллаб-қувватлаш истиқболлари, шунингдек, қўшма инвестиция лойиҳалар доирасидаги кейинги қадамларни амалга ошириш учун Япония молия институтларининг қўшимча маблағларини жалб қилиш масалалари алоҳида муҳокама қилинди.

В Узбекистане начнут производить аппараты искусственной вентиляции легких - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ўпканинг сунъий вентиляцияси аппаратлари ишлаб чиқарилади

Япония ҳукуматига тест-тизимлари ва вирусга қарши воситалар шаклида илгари кўрсатилган гуманитар ёрдами учун миннатдорчилик билдирилди.

“Бундан ташқари, Ўзбекистондаги тиббиёт муассасаларини зарурий асбоб-ускуналар – ўпкани сунъий шамоллатиш мосламалари (ЎСШ) ва полимераза занжири реакцияси (ПЗР) билан жиҳозлаш мақсадида яқин кунларда Япония ҳукуматининг грант маблағларини жалб қилиш истиқболлари ишлаб чиқилади”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Соғлиқни сақлаш вазирлигига бирламчи ва тиббий ёрдам лойиҳалари доирасида Осиё тараққиёт банки ҳамда Жаҳон банкининг 30 миллион доллар маблағи эвазига ўпкани сунъий вентиляция қилувчи 2 минг 300 та аппарат ва бошқа ускуналар сотиб олиш ҳақида топшириқ берган эди.

Янгиликлар лентаси
0