Гўзал “Тангем” Ўзбекистонга янги сериални совға қилди

© AP Photo/Kin CheungПосол туристического бренда Узбекистана в Республике Корея актриса Ли Ён Э
Посол туристического бренда Узбекистана в Республике Корея актриса Ли Ён Э - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги туристик бренд элчиси, машҳур “Сарой жавоҳири” телесериалидаги Тангем роли ижрочиси Ли Ён Э ўзи иштирокидаги янги сериални Ўзбекистонга ҳадя қилди.

ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги туристик бренд элчиси, машҳур “Сарой жавоҳири” телесериалидаги Тангем роли ижрочиси Ли Ён Э ўзи иштирокидаги янги сериални Ўзбекистонга ҳадя қилди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбирига Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси маълум қилди.

Вице-премьер Азиз Абдухакимов рассказал о павильоне Узбекистан на ВДНХ - Sputnik Ўзбекистон
Туризм истиқболлари: Азиз Абдуҳакимов онлайн туризм ва масофавий спорт ҳақида

“Бош вазир ўринбосари, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимовнинг маълум қилишича, мамлакатимизнинг Жанубий Кореядаги элчихонасида Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги туристик бренд элчиси, таниқли актриса Ли Ён Э ҳамда “GroupEight” компанияси раиси Бьёнг Жун Сонг билан учрашув бўлиб ўтган.  Учрашувда актриса бутун дунёдаги коронавирус билан боғлиқ пандемия сабаб апрель ойида Ўзбекистонга кела олмаслигини афсус билан қайд этиб, COVID-19 билан боғлиқ вазият нормаллашганидан сўнг продюсер Бьёнг Жун Сонг билан албатта мамлакатимизга ташриф буюришини маълум қилган. Актриса Ўзбекистоннинг бой маданий мероси ва диққатга сазовор масканлари билан яқиндан танишишни мақсад қилгани, шунингдек мамлакатимиз туристик брендини тарғиб қилишда давом этишини алоҳида таъкидлаган,” – дейилган хабарда.

Учрашув давомида Ли Ён Э Ўзбекистон халқига ўзи бош ролни ижро этган “Саимдан, ранг-баранг хотиралар” номли телесериалини беминнат асосда ҳадя қилган. Актриса ушбу сериал айни дамда аксарият вақтини уйда ўтказаётган Ўзбекистон аҳолисига вақтни мазмунли ўтказишига ёрдам беради дея умид билдирган.  

“Давлат раҳбари ташаббуси билан хорижий мамлакатларда Ўзбекистоннинг туризм элчиси лавозимига чет эллик машҳур сиёсий, маданий, спорт ва ишбилармон доиралари вакиллари тайинланиб келинмоқда. Бундай шахсларнинг туризм тарғиботига жалб қилиниши юртимизга келадиган хорижий сайёҳлар оқимини ошириш йўлида хизмат қилади. Хорижий мамлакатлардаги туристик бренд элчиларининг ҳозирги пандемия шароитида Ўзбекистон ва унинг халқига бундай эътиборни намоён этиши, албатта, таҳсинга сазовордир”, - дейди Азиз Абдуҳакимов.

Телевизионный пульт - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда янги “Туризм 365” телеканалини ташкил этиш таклиф қилинди

Ҳозирда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргарликда фильмни таржима ва дубляж қилишга доир ишлар олиб борилмоқда, ушбу жараёнлар ўз якунига етганидан сўнг сериал томошабинлар эътиборига ҳавола этилади.  

“Саимдан, ранг-баранг хотиралар”  Жанубий Кореянинг 30 серияли драмаси бўлиб, кореялик машҳур мусаввир, хаттот ва шоира Шин Саимдан (1504-1551) ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилади. Корея Республикасининг 50 000 вон номиналли энг йирик банкнотасида унинг тасвири акс эттирилган.

Сериал 2017 йилда Жанубий Кореянинг “SBS” телеканалида эфирга узатилган. Шундан сўнг Хитой, Япония, Сингапур, Малайзия, Таиланд ва бошқа мамлакатлар телекомпаниялари уни (ўртача 3 млн доллар эвазига) трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритган. 

Янгиликлар лентаси
0