Афғонистон президенти ва унинг рафиқаси "корона"га тест топширди

© Sputnik / Алексей ВитвицкийПрезидент Афганистана Ашраф Гани
Президент Афганистана Ашраф Гани  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Афғонистон президенти Ашраф Ғани ва унинг рафиқаси коронавирусга тест топширди. Президент расмий вакили Содиқ Седикки таҳлил натижасини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Афғонистон президенти Ашраф Ғани ва унинг рафиқаси коронавирусга тест топширди.

Железнодорожный узел - Sputnik Ўзбекистон
Афғонистон ҳукумати инсонпарварлик ёрдам учун Мирзиёевга миннатдорчилик билдирди

Таҳлил салбий натижа кўрсатди. Бу ҳақда президент расмий вакили Содиқ Седикки маълум қилди.

Бундан аввал Кабулда президент саройи 40 нафар ходими коронавирус юқтириб олгани ҳақида хабар қилинди. Ўтган ҳафтадан бери Ғани ҳукумат мажлисларида видеоалоқа орқали иштирок этмоқда.

"Президент ва биринчи хоним ихтиёрий равишда COVID-19 тест топширишди. Иккала натижа ҳам салбий. Президент соғлом ва ҳукумат кучи билан барча йўналишларни бошқармоқда. Унинг иш муҳити хавфсиз ва соғлом бўлишини таъминлаш учун барча чоралар кўрилган." - деб ёзди Седикки Twitterда.

Сўнгги маълумотларга кўра, Афғонистонда коронавирус билан касалланганлар сони 1092 га етди, 36 киши вафот қилди, 150 киши соғайди.

 

Янгиликлар лентаси
0