ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Ўзбекистонда яна беш фуқарога коронавирус ташхиси қўйилди. Уларнинг тести мусбат чиққан. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.
“2020 йил 19 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1495 нафарни ташкил қилмоқда”, - дейилган хабарда.
Кеча коронавирус билан касалланган бемор икки томонлама бронхопневмониянинг оғир кечиши, ўткир нафас етишмовчилиги ва ўпка шишидан вафот этган эди.
Ўзбекистонда 194 киши коронавирусдан тўлиқ даволанди. Вафот этганлар 5 кишини ташкил этмоқда.