Қозоғистон Ўзбекистон билан меҳнат мигрантлари ҳимояси тўғрисидаги битимни маъқуллади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Республики Казахстан Касым-Жомарт Токаев прибыл в Узбекистан с государственным визитом
Президент Республики Казахстан Касым-Жомарт Токаев прибыл в Узбекистан с государственным визитом - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Имзоланган битим меҳнат мигрантларининг ҳуқуқини ҳимоя қилади. Хусусан, улар кафолатланган бепул тиббий ёрдамни олишлари мумкин.

ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев Ўзбекистон билан меҳнат фаолияти ва меҳнат мигрантлари ҳуқуқлари тўғрисидаги битимни тасдиқловчи қонунга имзо чекди. Бу ҳақда мамлакат президенти матбуот хизмати хабар қилди.

Состоялась встреча председателя Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан Танзили Нарбаевой с членами Парламента Республики Казахстан. - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароларининг бўлиш муддати узайтирилиши мумкин

Ҳужжат билан миграция оқимини тартибга солиш ва ҳар икки республика ҳудудида ноқонуний меҳнат фаолиятининг олдини олиш белгиланган.

Ушбу битим нимани назарда тутади?

Имзоланган битим меҳнат мигрантларининг ҳуқуқини ҳимоя қилади. Хусусан, улар кафолатланган бепул тиббий ёрдамни олишлари мумкин.

Шунингдек, меҳнат мигрантлари уларнинг меҳнат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлган ҳолда жароҳат олса, касалланса зарарни қоплашни сўраб мурожаат қилишга ҳуқуқнини беради.

Ҳужжат билан таълимга оид ҳужжатни тан олиш жараёни белгиланади, агар меҳнат мигранти ватанида олган диплом билан педагогика, тиббиёт ёки фармацевтика соҳасида фаолият юритмоқчи бўлса.

Битим пенсия ва ижтимоий таъминотни ҳам назарда тутади.

Янгиликлар лентаси
0