Тошкентда ҳомиладор аёлда COVID-19 аниқланди

© Sputnik / Сергей Красноухов / Медиабанкка ўтишРабота роддома
Работа роддома - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Республика перинатал маркази (СамПИ)да ҳомиладор аёллардан бирида коронавирус аниқланди. Шу боис муассаса ёпилди.

ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Республика перинатал маркази (СамПИ)да ҳомиладор аёллардан бирида коронавирус аниқланди. Бу ҳақда АОКА ҳузурида ташкил этилган штабдаги брифингда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов маълум қилди.

Скорая помощь - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент давлат стоматология институтида коронавирус аниқланди

“16 апрель куни ҳомиладор аёлда коронавирус инфекцияси аниқланди. У махсус ажратилган 3 туғруқхонага кўчирилди. РПМ карантинга ёпилди”, - деди у.

Таъкидланишича, ҳозирча ходим ва бошқа ҳомиладорларда коронавирус аниқланмаган. 

Оқилов перинатал марказ қачон очилиши масаласи карантин қоидаларига мос ҳолда ҳал этилишини қўшимча қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳридаги 17-сонли шифохона ва 8-сонли оилавий поликлиника шифокор ва беморлари билан карантинга ёпилгани хабар қилинган эди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси 1495 кишида аниқланган. Шулардан 214 нафари бутунлай тузалиб кетган. 5 киши вафот этган.

Янгиликлар лентаси
0