Пенсионерлар пластик картасидан комиссия тўлови ундирилмайди

© CHANDAN KHANNA / AFPСнятие денежных средств в банкомате
Снятие денежных средств в банкомате - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Пенсионерларнинг пластик карталаридаги операциялар учун комиссия тўловларини ундирмаслик тартиби жорий этилади.

ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Республика махсус комиссиясининг карантин билан боғлиқ бир қатор янги тартибларни ўз ичига олган қарори эълон қилинди.

Банковские карты международных платежных систем VISA и MasterCard - Sputnik Ўзбекистон
Май ойидан пенсия ва нафақалар тўлиқ пластик карталарга ўтказилади

Қарор билан карантин даврида фақатгина банк пластик карталарига ўтказиш тартиби белгиланганлигини инобатга олган ҳолда, пенсионерларнинг пластик карталаридаги операциялар учун комиссия тўловларини ундирмаслик тартиби жорий этилади.

Марказий банк пенсия май ойидан бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида истиқомат қилувчи пенсионерларга банк карталари орқали тўланишини маълум қилган эди. Кейинги ойлардан бошлаб, ушбу чора-тадбирлар босқичма-босқич қолган ҳудудларда давом эттирилади. Қарор фуқароларнинг соғлиғини сақлаш ва коронавирус инфекциясининг кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида қабул қилинган.

Янгиликлар лентаси
0