Россиядан ташқарига чиқмасдан патентни қайта расмийлаштириш мумкин

Oбуна бўлиш
Россия Федерацияси Федерация Кенгаши мигрантларга мамлакат ҳудудидан ташқарига чиқмасдан меҳнат патентини қайта расмийлаштиришни рухсат берувчи қонунни маъқуллади.

ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Россия Федерацияси Федерация Кенгаши мигрантларга мамлакат ҳудудидан ташқарига чиқмасдан меҳнат патентини қайта расмийлаштиришни рухсат берувчи қонунни маъқуллади. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Оформление и выдача биометрических заграничных паспортов - Sputnik Ўзбекистон
Россия фуқаролигини соддалаштирилган тартибда олишга доир қонун қабул қилинди

Қонун хорижий фуқароларга Россияда бўлиш ва ишлаш ҳуқуқларини сақлаб қолишга, иш берувчилар эса узоқ муддатда визасиз мамлакатдан чет эл ишчиларини жалб қилишга имкон беради.

Таъкидланишича, мигрантлар патентни узайтириш учун зарур аризаларни топшириш муддатини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилмайди.

Чет эл фуқароларига Россияда вақтинча бўлиш муддатини узайтиришга ҳам рухсат берилади. Бунинг учун улар ИИВнинг энг яқин ҳудудий бўлимига мурожаат қилишлари керак.

Янги қонун Россия Федерациясида давлат хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли соғлиғини сақлаш ва коронавирус тарқалмаслик бўйича ҳукумат чора-тадбирлари муносабати билан ишлаб чиқилган.

Янгиликлар лентаси
0