Президент халқ қабулхоналари 5 мингдан зиёд махсус комбинезонларни тарқатди

© Facebook / "Диалог с народом"Сотрудникам правоохранительных органов передали специальные комбинезоны для защиты от коронавируса
Сотрудникам правоохранительных органов передали специальные комбинезоны для защиты от коронавируса - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Махсус акция доирасида беш мингдан зиёд махсус комбинезонлар тайёрланган ва тарқатилган, деб хабар қилди Ўзбекистон президенти Халқ қабулхонаси мудири Бахтиёр Жамолов.

ТОШКЕНТ, 18 апр - Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси туну кун навбатчиликда турган посбонларни махсус комбинезонлар билан таъминламоқда, деб хабар қилмоқда "Халқ билан мулоқот" гуруҳи.

Donald Trump - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ коронавируснинг келиб чиқишини аниқламоқчи - Трамп

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хабарига кўра, бугунги кунда касалликка чалинганлар сони дунё бўйича 2 миллиондан ошган. Коронавирус пандемияси Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтмади, аммо ҳукумат раҳбарлари мамлакатда касаллик тарқалишининг олдини олиш, пандемияни талафотларсиз ўтказиш учун барча чораларни кўришмоқда.

Хусусан, шундай қийин шароитда халқ тинчлиги, хотиржамлигини таъминлаш учун тартиб посбонлари туну кун меҳнат қилиб келмоқдалар.

Куни кеча Ўзбекистон президенти администрацияси ва Ўзбекистон президенти халқ қабулхонаси ташаббуси билан Тошкентга кириб келадиган барча постларда туну кун навбатчиликда турган Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари Миллий гвардия ва бошқа тегишли идоралар ходимларига хизматда турган пайтида коронавирусдан ҳимояланиш учун кийиладиган қўшимча махсус комбинезонлар ҳомийлик йўли билан тақдим этилди.

"Бу ишга юздан зиёд тикувчи жалб этилган. Мазкур цехларга хомашё етказиб бердик, маблағ билан таъминладик. Бундай акцияларимиз республикамизнинг барча ҳудудлари бўйлаб давом этади", – деди Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси мудири Бахтиёр Жамолов.

Ушбу акция доирасида беш мингдан зиёд махсус комбинезонлар тайёрланди.

Таъкидлаш жоизки, комбинезонлар давлат раҳбарининг махсус фармони билан ташкил этилган мамлакатнинг чекка ҳудудларидаги тикув цехларида тайёрланган.

Янгиликлар лентаси
0