"Бюрократларга қамоқ, муҳтожларга пул": прокуратуранинг карантиндаги вазифалари

© Uznews.uzПрокуратура
Прокуратура - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Карантин режими 10 майгача узайтирилган бир шароитда Ўзбекистонда прокуратура ходимларининг аниқ вазифалари белгиланди. Хусусан, улардан тадбиркорлар фаолиятига тўсқинлик қилаётган раҳбарларга нисбатан жиноят иши қўзғатишгача бўлган кескин чоралар кўрилиши талаб этилди.

ТОШКЕНТ, 18 апр - Sputnik. Карантин тартиби узайтирилган бир шароитда Ўзбекистонда прокуратура органи ходимлари зиммасига фуқароларни ижтимоий ҳимоялаш, иш ҳақининг ўз вақтида тўланиши ва бошқа бир қатор долзарб вазифалар юклатилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Здание Генеральной прокуратуры Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
COVID-19: прокуратура ходимлари иш ҳақларининг бир қисмини янги фондга ўтказиб бердилар

Бош прокурор ўринбосари Саидлази Саидкаримов раислигида коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган карантин чекловлари шароитида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича прокуратура органларининг долзарб вазифаларига бағишланган аудиоселектор йиғилиши ўтказилди.

Муҳтожларга ёрдам берилади

Таъкидландики, айниқса, ёрдамга муҳтож, якка-ёлғиз, ишсиз фуқароларни ижтимоий ҳимоялашга эътиборни кучайтириш зарур. Жумладан, прокурорлар секторларида оғир турмуш шароитидаги ҳамда карантин даврида вақтинчалик даромад манбаини йўқотган 5 мингта оилага прокуратура органлари томонидан моддий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш бўйича тегишли вазифалар белгилаб берилди.

Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва бошқа биринчи даражали тўловларни ўз вақтида тўланишига оид қонунлар ижроси устидан назоратни кучайтириш лозимлиги алоҳида қайд этилди.

Нархлар сунъий оширилишига йўл қўйилмайди

Прокуратура органлари ташаббуси билан аҳолига қулайлик яратиш мақсадида мунтазам равишда арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил этилмоқда: 1 апрелдан буён 25 826 та кўчма савдо расталари ташкил этилиб, улар орқали савдо нуқталаридан узоқ ва чекка ҳудудларда яшовчи аҳолига 28 737 тонна озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилган.

Работа рынков в режиме карантина - узбекская версия - Sputnik Ўзбекистон
Махсус режим: бозорга урушга сафлангандай

Махсус жиҳозланган 127 та кўчма дорихона орқали 979,7 млн. сўмлик дори воситалари ва тиббиёт  буюмлари  сотилиши  таъминланган.

Амалга оширилган ишларга қарамасдан, айрим ҳудудларда нархларни асоссиз ошириш, савдо масканларида санитария-эпидемиология қоидаларга риоя этмаслик ҳолатлари ҳам кузатилмоқда. Шу боис, зарур маҳсулотларни узлуксиз етказиб берилиши ва нарх-навоси барқарорлигини таъминлаш устидан назоратни янада кучайтириш лозимлиги кўрсатиб ўтилган.

Хусусан, прокурорлардан, жойларда ушбу маҳсулотлар таъминоти аҳволини, шунингдек, лабораторияларда коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича тест учун зарур воситалар заҳираси етарлилигини доимий ўрганиб бориш, вужудга келаётган мавжуд муаммолар бўйича Бош прокуратурага зудлик билан таклифлар тақдим этилиши талаб этилди.

Тадбиркорлар душманларига қамоқ

Коронавирус инфекциясини иқтисодиётга таъсирини юмшатиш, зарур соҳаларда тадбиркорлик фаолиятини жадал ривожлантириш бугунги куннинг долзарб масалаларидан биридир.  

Шавкат Мирзиёев провел видеоселекторное совещание по вопросам смягчения негативного воздействия коронавирусной пандемии на страну - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев: бирорта ҳам тадбиркорни ўз ҳолига ташлаб қўймаймиз

Шу сабабли, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, карантин чекловлари, санитария ва гигиена талабларига риоя этган ҳолда уларнинг фаолияти тўхтаб қолишига йўл қўймасликнинг барча зарур чораларини кўриш, солиқ тўловлари, банк кредитлари ҳамда коммунал тўловлар бўйича берилган имтиёзларнинг тўлиқ қўлланилиши устидан назоратни кучайтириш лозимлиги алоҳида қайд этилди.

Йиғилишда, 3 379 нафар экспортёрлар, шунингдек, 30 дан ортиқ иш ўрнига эга, йирик озиқ-овқат ишлаб чиқарувчиларининг ҳар бирига прокуратура ходимларини бириктириш орқали уларнинг фаолиятида юзага келаётган муаммоларни аниқлаш ва тезкор ҳал қилиш бўйича тегишли вазифалар белгиланди.

Шу билан бирга, прокурорлардан, экспорт прогнози бажарилиши бўйича топшириқлар ижросига масъулиятсизлик билан ёндашган, тадбиркорларга ёрдам бериш ўрнига суиистеъмолчилик қилган мутасадди идораларнинг раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатишгача бўлган кескин чоралар кўрилиши талаб этилди.

Карантин чекловларини бузганлар жазоланади

Карантин чекловлари даврида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш ишлари  бир зум ҳам тўхтатилмайди. 

Следственный изолятор, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Самарқандда аҳоли орасида ваҳима тарқатмоқчи бўлган шахс бир ойга қамалди

Бунда фуқароларнинг карантин қоидаларига сўзсиз риоя этишларини таъминлаш, шунингдек, коронавирус пандемияси ҳақида асоссиз хабарлар тарқатиш, аҳоли орасида саросима ва ваҳима келтириб чиқаришга уринишларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган фуқароларни тезкор аниқлаш ва уларнинг саломатлигини назоратга олиш бўйича прокуратура ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда ташкил этилган тергов гуруҳлари фаолиятини кучайтирилади. Бу борада санитария-эпидемиология назорати хизматлари билан ҳамкорликни янада ошириш режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0