Ўзбекистон меҳнат вазирининг пахтага бойкотни бекор қилиш сўровига жавоб қайтарилди

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишСборщики хлопка на поле
Сборщики хлопка на поле - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Колалиция ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасидаги мулоқот дипломатик даражада давом эттирилиши қайд этилган.

ТОШКЕНТ, 17 апр - Sputnik. Cotton Campaign коалицияси Ўзбекистон меҳнат вазирлигининг мамлакатда ишлаб чиқарилган пахтадан фойдаланишга эълон қилинган бойкотни бекор қилиш борасидаги мурожаатига жавоб йўллади.

Урожай хлопчатника - Sputnik Ўзбекистон
Меҳнат вазирлиги Ўзбекистон пахтасига қўйилган бойкотни олиб ташлашни сўради

Cotton Campaign коалицияси Меҳнат вазири Нозим Ҳусановнинг ушбу мурожаатини олқишлаган ва биргаликда ишлаб чиқилган "Йўл харитаси"ни амалга оширишда эришилган ижобий силжишларни эътироф этиб, мақсадга эришишда ёрдам беришга тайёр эканлигини таъкидлаган.

"Масала бу ерда бойкотни олиб ташлаш кераклигида эмас. Масала, буни қачон ва қай тарзда амалга ошириш кераклигида, энг аввало, бойкотни бекор қилиш ислоҳотлар рўй бераётган Ўзбекистонда инсон меҳнати ва ҳуқуқларини қўллаб-қувватловчи масъул етказиб берувчи ва инвесторларни таъминлашда қай тарзда катализатор вазифасини ўташи мумкинлигида", - деган Cotton Campaign коалициясининг ҳаммуассиси Беннетт Фриман.

Cotton Campaign шунингдек, янги брендларни мажбурий меҳнат муаммоси ҳал этилаётгани, фуқаролик жамиятига эса зарур ваколатлар берилаётгани ҳақида кафолатловчи масъул етказиб берувчиларни топишда ёрдам берадиган янги келишувни ишлаб чиқишга тайёрлигини маълум қилган.

Колалиция ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасидаги мулоқот дипломатик даражада давом эттирилиши қайд этилган.

Янгиликлар лентаси
0