ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилади: 17.04.2020 да Тошкент вақти билан 09:34 (17.04.2020 да 04:34 Гринвич бўйича) Ўзбекистонда зилзила содир бўлди.
Координаталар 41,02 градус шимолий кенглик, 71,75 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4. Чуқурлик h=10 км. Тошкентгача масофа 214 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.
Зилзила Ўзбекистон ҳудудида: Наманган: 7 км, 4 балл; Андижон: 57 км, 2 балл; Фарғона : 71 км, 2 балл.
Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмади.
Талофатлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.