ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Москва “Обелиск” қидирув отряди Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аскар – Лосев Никифор Ивановичнинг қариндошларини қидирмоқда.
Никифор Иванович 1906 йилда Ўзбекистон ССР Бухоро вилояти Яккабоғ туманида туғилган. Урушгача шу манзилда яшаган.
Қизил Армия оддий аскари унвонида Ғарбий фронт 10-армиясининг 67- ўқ отарда полкида хизмат қилган. Аммо 5 сентябр куни у жиддий касалликдан вафот этди. Смоленкс вилояти Угран тумани Знаменка қишлоғида Хотира даласида дафн этилди.
Шунга ўхшаш ҳолат апрель ойида Ростов вилояти “Зов сердца” қидирув отряди Улуғ Ватан уруши йилларида Ростов вилоятида ҳалок бўлган 33 ўзбекистонлик аскарнинг қариндошларини қидирганди.
Фронтда ҳалок бўлганлар рўйхатида – Тошкент, Фарғона,Наманган, Бухоро, Самарқанд, Андижон вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида туғилган аскарлар қайд этилган. Аскарлар барчаси Ростов вилоятида ҳалок бўлган.