ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. 2020 йил биринчи чораги якунларига кўра, Беларусдан Тожикистонга тракторлар етказиб бериш икки бараварга ошди, деб хабар қилди "МТЗ" матбуот хизмати.
“Жорий йилнинг биринчи уч ойида Тожикистонга 100 дан ортиқ трактор ва унинг эҳтиёт қисмилари етказиб берилди”, - дейилган хабарда.
Тожикистонга BELARUS бренди остидаги техника ва бутловчи қисмлари етказиб берилди.
Бу турдаги техниканинг импорт миқдори кўпайишининг асосий сабаблардан бири - 2020 йил январ ойида Тожикистон ҳудудига қишлоқ хўжалиги техникасини йиғиш учун олиб кириладиган эҳтиёт қисмлари ҚҚС ва божхона божларидан озод этилганди.
Шунингдек, Беларусь Қозоғистон ва Арманистонга тракторларни етказиб бериш ҳажмини кўпайтирди.