ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Баҳром Ашрафхонов Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди.
Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Баҳром Ашрафхонов Тошкент шаҳридан Боку шаҳрига етиб келди.
Ашрафхонов 2005-2007 йилларда молия вазирининг биринчи ўринбосари, 2007-2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги бошлиғи – молия вазири ўринбосари бўлган.
2016-2018 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Россия элчиси сифатида фаолият юритган. 2018-2019 йилларда “Ўзбекнефтегаз” АЖ бошқарув раиси вазифасини бажарувчиси бўлган.
Ўтган йилнинг сентябрида у Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори этиб тайинланган эди.