ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Бугун, 15 апрель куни Тошкентдаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида коронавирус инфекциясига чалинган беморлардан яна 8 нафари буткул соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилди.
Улар Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.
Маълум қилинишича, соғайган беморларнинг 4 нафари эркак, 4 нафари аёл. Тузалганларнинг энг ёши каттаси 51, энг кичиги эса 10 ёшда.
Улардан 6 нафари Тошкент шаҳридан, 2 нафари Тошкент вилоятидан. Беморлардан икки нафари Туркиядан, яна бир нафари эса Россиядан Тошкентга чартер рейси билан келишган. Қолган беш нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, инфекция юқтириб олган.