Яна 61 нафар ўзбекистонлик коронавирусга гирифтор бўлгани аниқланди

© Sputnik / Евгений Одиноков / Медиабанкка ўтишДезинфекционная обработка лифта в жилом доме
Дезинфекционная обработка лифта в жилом доме - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда коронавирус қайд этилганлар сони 1270 нафардан ошиб кетди. Мамлакатда 99 нафар бемор бутунлай тузалиб кетган.

ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Ўзбекистонда яна 61 нафар фуқаронинг коронавирусга топширган тести мусбат чиқди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар қилмоқда.

Медицинский работник производит экспресс-анализ крови - Sputnik Ўзбекистон
Ўзини қандай тутиши номаълум - олим коронавирус ҳақида

“2020 йил 15 апрель соат 16:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1275 нафарни ташкил қилмоқда”, - дейилган хабарда.

Бироз аввал Андижонда 74 нафар тиббиёт ходими COVID-19 юқтириб олгани хабар қилинган эди.

Ўзбекистонда ушбу касалликни юқтириб олганларнинг 99 нафари бутунлай тузалиб кетган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни янги турдаги COVID-19 коронавируси инфекцияси тарқалишини пандемия деб тан олди. Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда коронавирус юқтириб олганлар сони 2 миллионга яқинлашмоқда. Ушбу инфекцияни 496 мингдан зиёд киши енгишга муваффақ бўлган. 126 мингдан зиёд киши коронавирус қурбонига айланган.

Янгиликлар лентаси
0