Андижонда 74 нафар тиббиёт ходими COVID-19 юқтириб олган

© Sputnik / Павел Кононов / Медиабанкка ўтишРабота вирусологической лаборатории
Работа вирусологической лаборатории - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Андижон вилоятида шу кунга қадар 102 нафар фуқаро коронавирус инфекцияси билан касалланганлиги қайд этилган. Улар орасида 74 нафар тиббиёт ходими бор.

ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Андижон вилоятида 74 нафар тиббиёт ходими коронавирусга гирифтор бўлган. Бу ҳақда Андижон вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотига кўра, вилоятда шу кунга қадар 102 нафар фуқаронинг коронавирус инфекцияси билан касалланганлиги қайд этилган.

Улардан 74 нафари бевосита тиббиёт соҳасида фаолият олиб бораётган ходимлар (шифокор, ҳамшира, кичик тиббий ходим ва хўжалик бўлим ходимлари), 15 нафари бошқа касб эгалари ва 13 нафари вояга етмаган шахслар.

Қайд этилишича, COVID-19  беморлари вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Шифохонада беморлар учун барча шароитлар яратилган, шу билан бирга, улар зарур дори-дармонлар, ҳимоя воситалари билан ҳам тўлиқ таъминланган.

Хабарда билдирилишича, 13 апрель куни 4 нафар бемор (1 нафар шифокор, 2 нафар ҳамшира 1 нафар кичик тиббий ходим) тузалиб кетган. 14 апрель ҳолатига Андижон вилоятида беморлар сони 98 нафарни ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланган 1214 кишини ташкил этмоқда. Улардан 99 нафари бутунлай тузалиб кетди. Шу билан бирга, 4 нафар бемор вирус қурбонига айланди.

Янгиликлар лентаси
0