Ўзбекистонда фирибгарлар ўзини яккалаш тартибини бузганлик учун “жаримага торта бошлади”

CC0 / pixabay / Девушка сидит с телефоном
Девушка сидит с телефоном - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Карантин вақтида фирибгарлар фуқароларга ёлғон СМС хабарлари жўнатиб электрон маблағларни ўзлаштиришга уринмоқда.

ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Ўзбекистонда фирибгарлар ўзини яккалаш тартибини бузганлик учун жарима ҳақида СМС хабарнома жўнатмоқда. Бу ҳақда Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси огоҳлантирди.

“Масалан, муайян сана ёки геожойлашув нуқтаси координатларини кўрсатиб «Сиз карантин қоидасини буздингиз, энди Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54 моддасига мувофиқ БҲМнинг беш бараваригача миқдорда жарима тўлайсиз» деган мазмунда жаримани уйдан тўлаш ҳам мумкинлигини таъкидлаб тўлов учун карта рақами кўрсатилган СМС хабарнома жўнатиш ҳолатлари ҳам учраб турибди”, - дейилган хабарда.

“Ўзкомназорат” фуқароларни бу каби ёлғон хабарларга алданмасликка, ҳеч қачон электрон ҳисобдаги маблағлар ёхуд турли махфий кодлар ҳақида бегона шахсларга маълумот бермасликка чақирган.

Бу каби ҳолатлар кузатилганда СМС-хабарномани ўчириб ташлаш, телефон қўнғироғи бўлганлиги ҳақида 102 рақами орқали ҳуқуқ-тартибот идораларига хабар беришни тавсия этилади.

Янгиликлар лентаси
0