Марғилонда қоидабузар сотувчи ИИБ ходимини дўппослади

© Sputnik / Евгений ОдиноковНаручники
Наручники - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
18 ёши сотувчи ниқоб тақмасдан нон сотган. Орган ходими ундан ниқоб тақишни талаб қилганда уни дўппослаб тан жароҳати етказган.

ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Марғилонда ҳокимият вакилининг қонуний талабини бажармай, уни дўппослаган фуқаро устидан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби хабар қилди.

Кулак - Sputnik Ўзбекистон
Навоийда фуқаро ИИБ ходимини йўлнинг қоқ ўртасида дўппослади

Маълум қилинишича, 12 апрел куни 18 ёшли Д.Қ. Марғилон шаҳри марказидаги “Деҳқон бозори” ҳудудида автомобиллар тўхташ жойига кириш қисмида санитария-гигиена қоидаларига амал қилмаган ҳолда юзига ниқоб тақмасдан нон сотган. ИИБ ППХ ва ЖТСБ ходими  унга ниқоб тақиб олишни талаб қилган. Бироқ Д.Қ. уни юз ва оёқ соҳаларига уриб, тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Д.Қ.га нисбатан ЖКнинг 219-моддаси 1-қисми (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Янгиликлар лентаси
0