Карантин ва ўз-ўзини яккалаш режимининг фарқи нимада - шифокор изоҳи

© Sputnik / Рамиз БахтияровДорожный знак с надписью "Карантин"
Дорожный знак с надписью Карантин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Карантин қанчалик қаттиқ бўлса, руҳий, тиббий ва иқтисодий муаммолар шунчалик кўп бўлади, лекин инфекция тарқалиш эҳтимоли шунчалик кам бўлади, дейди россиялик шифокор Мясников.

ТОШКЕНТ, 14 апр - Sputnik. Карантин ва ўз-ўзини изоляция қилиш тартиби коронавирусдан ҳимоя қилишнинг бир-бирига ўхшаш чоралари, аммо бир нечта муҳим фарқлари мавжуд ва улар турли хил оқибатларга олиб келади дейди РИА Новостига шифокор ва телебошловчи Александр Мясников.

Новый коронавирус атипичной пневмонии SARS-CoV-2. Также известный как 2019-nCoV - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус бош мияни жароҳатлаши мумкин – Россия олимлари

Агар ҳамма мажбурий карантинга олинса, коронавирус инфекциясининг тарқалишини тўхтатиш осон. Уйдан чиқишни тақиқлаш иш беради ва пандемияни тўхтатиши мумкин, аммо ҳозирги кунга қадар вазият бу қадар жиддий эмас, шунинг учун бундай чораларга зарурурияти йўқ. Айнан шунинг учун россияликлар ўзларига карантинга кўпроқ "мослашувчан" ёндошишга йўл қўйишмоқда, деб ҳисоблайди Александр Мясников.

"Биз қилаётган ҳаракатлар карантин эмас ва ҳатто ўз-ўзини изоляция қилиш ҳам деб бўлмайди. Карантин тамойили шундан иборатки, одамлар инфекцияни юқтирмасликлари учун бир-бирлари билан мутлақо алоқа қилмайдилар, аммо биз бунга амал қилмаяпмиз. Бизда жамоат транспорти ишламоқда ва унда шифокорлар, полициячилар ва сотувчилар ишига йўлланишмоқда. Ҳар қандай  тарзда биз карантин тамойилларидан чекинмоқдамиз. Биз бу чекинишга қанчалик мослашувчан эканлигимизни айтолмайман", - деди шифокор Мясников.

Александр Мясников тилга олган карантинга мослашувчанлик ҳозирги пайтда бутун Россияда амал қилинаётган ўз-ўзини изоляция қилиш режимида намоён бўлмоқда. Агар бу енгилликлар бўлмаганда эди, россияликлар COVID-19дан ҳам ёмонроқ вазиятларга дуч келиши мумкин эди, дейди шифокор Sputnik Радиосига.

"Мен аминманки, изоляцияни маълум бир белгиланган муддатлардан чўзилиб кетмаслиги керак, акс ҳолда бу шундай муаммолар чиқиб келиши мумкинки, уларнинг олдида COVID-19 ҳолва бўлиб қолади. Шу кунларда оилавий зўравонликлар, руҳий касалликлар, сурункали касалликларнинг кучайиши жуда кўп кузатилмоқда. Одамларнинг иқтисодий ҳолати ёмонлашиши билан бундай ҳолатлар янада кучаймоқда. Бу ерда узвий боғланган томир системаси каби: карантин қанчалик қаттиқ бўлса, руҳий, тиббий ва иқтисодий муаммоларнинг оқибатлари шунчалар кўп бўлади, аммо карантин қанча оз бўлса, инфекцияларнинг юқиши эҳтимоли шунчалик юқори бўлади", - дея тушунтирди шифокор Мясников.

Коронавирус инфекцияси ҳаво томчилари орқали юқади, шунинг учун ўз-ўзини ҳимоя қилишнинг энг содда усули масофавий иш режимига ўтиш ва махсус эҳтиёжсиз уйни тарк этмасликдир. Бошқа одамлар билан қанчалик кам алоқа қилсангиз, шунча яхши бўлади.

Эслатиб ўзамиз, Ўзбекистон ҳудудида 14 апрель ҳолатига касалланганлар сони 1054 кишини ташкил қилмоқда. Шу кунга қадар коронавирусдан 4 киши вафот этди, даволаниб чиққанлар сони 85 кишини ташкил қилди. Россия, Ўзбекистон ва дунёдаги COVID-19 билан боғлиқ сўнгги маълумотлар стопкоронавирус.рф ва coronavirus.uz порталларида келтирилган.

Янгиликлар лентаси
0