ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. “Яндекс” Ўзбекистоннинг йирик шаҳарлари алоҳисининг ўзини яккалаш ҳаёт тарзи даражасини баҳолай бошлади.
“Таҳлилчилар 5 баллга эга бўлган махсус индексни ҳисоблаб чиқишди. Балл қанчалик юқори бўлса, одамлар шу қадар ўзини яккалаш ҳаёт тарзига риоя қилмоқда”, - дейилган хабарда.
Мамлакатнинг йирик шаҳарлари маълумотлари ва ўзини яккалаш балларини “Яндекс”нинг бош саҳифаси ва “Яндекс.Харита”да кўриб таққослаш мумкин.
Статистика кўра, ўзбекистонликлар тахминан соат 16 мартдан буён кўчага кам чиқишмоқда. Аммо ўзларининг кўпа вақтларини yandex.uz.нинг “Видео” ва “Картинки” бўлимида ўтказишни бошлашди.
Эслатиб ўтамиз, 6 апрелдан COVID-19 туфайли ўзини яккалаш ҳаёт тарзи Нукус ва Тошкент шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида мажбурий равишда жорий этилди. Бу фуқаролар учун қатор чекловларни назарда тутади. Шахснинг ўзининг яшаш ҳудудидаги савдо нуқталарида биринчи галдаги ҳаётий зарур бўлган эҳтиёжлари учун ва шифокор кўригига мурожаат этишдан бошқа мақсадларда чиқиши қатъиян чекланади.