Хоразмда янги туман ҳокимлиги ташкил этилди

© SputnikПросмотр сайта хокимията Хорезмской области
Просмотр сайта хокимията Хорезмской области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2020 йил 1 сентябрга қадар янги ташкил этилган туман марказининг 2035 йилгача бўлган бош режаси ишлаб чиқилади.

ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Хоразмда Тупроққалъа тумани ҳокимлиги ташкил этилди. Тегишли президент қарори 2020 йил 11 апрель куни қабул қилинди.

Қарор билан давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг Тупроққалъа туманидаги бўлинмалари рўйхати ҳамда ушбу туманни ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш бўйича республика комиссияси таркиби тасдиқланди.

Байсунский район Сурхандарьинской области Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Сурхондарё вилояти таркибида янги туман ташкил этилади

Республика комиссияси туманни ташкил этиш билан боғлиқ зарур комплекс ташкилий-техник тадбирлар режасини ишлаб чиқади, шунингдек юзага келадиган ижтимоий масалаларнинг ўз вақтида ҳал этилишини таъминлайди.

Туманда қўшимча штат бирликлари ажратилган ҳолда адлия бўлими ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари, шунингдек давлат хизматлари маркази ташкил этилади.

2020 йил 1 сентябрга қадар туман марказининг 2035 йилгача бўлган бош режаси ишлаб чиқилади.

Шунингдек, туманнинг бутун ҳудуди учун “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонасида белгиланган имтиёз ва преференциялар амал қилиши белгиланди.

Янгиликлар лентаси
0