ИИВ “ватанпарвар блогерлар” гуруҳини ташкил этишни таклиф қилди

CC0 / pixabay / Работа за компьютером
Работа за компьютером  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, улар ижтимоий тармоқлардаги салбий фикрларни аниқлаш ва тармоқ фойдаланувчиларини уларнинг таъсир тушиб қолишларининг олдини олишда ёрдам беради.

ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Ўзбекистон ИИВ Ёшлар иттифоқи аъзолари, Тошкент ахборот технологиялари университети талабалари ва кўнгилли ёшлар иштирокида ватанпарвар блогерлар виртуал гуруҳини ташкил этишни таклиф қилди. Таклиф муҳокамага қўйилган “Вояга етмаган ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш самарадорлигини ошириш бўйича” президент қарори қонун лойиҳаси “йўл харитасининг” 9-бандида ўз аксини топган.

“Улар ёрдамида ижтимоий тармоқлардаги салбий фикрларни аниқлаш ҳамда тармоқ фойдаланувчиларини уларнинг таъсир доирасига тушиб қолишларининг олдини олиш мақсадида билдирилаётган салбий фикрларга муросасизлик муҳитини яратиш”, - дейилган ҳужжатда.

Бундан ташқари, ҳужжат билан барча таълим муассасаларида вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ишларини қуйидагиларни назарда тутувчи “Хавфсиз таълим муассасаси” тамойилига асосланган ҳолда ташкил этиш таклифи маъқулланмоқда:

  • таълим олувчиларда қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарликларга муросасизлик маданиятини шакллантириш ва ҳуқуқий нигилизмга барҳам беришга қаратилган тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • таълим олувчиларни оммавий маданият, зўравонлик, шафқатсизликни тарғиб қилувчи ва порнографик маҳсулотларнинг ғайриқонуний муомаласидан, терроризм, экстремизм ва бошқа бузғунчи ғоялардан самарали ҳимоя қилиш, ёшларни Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш маданиятини шакллантириш;
  • умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида таълим олувчиларнинг ўқув машғулотларига қатнашиши давоматини назорат қилиш, шунингдек улар томонидан совуқ қуролларни олиб юриш каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш;
  • таълим олувчиларни фанларни чуқур ўзлаштириш, чет тилларини ўрганиш, спорт билан шуғулланиш ва бошқа ижтимоий фойдали тўгаракларга жалб қилиш қамровини кенгайтириш;
  • таълим олувчиларнинг тамаки, алкоголь маҳсулоти ва кишининг ақл-идрокига таъсир қиладиган бошқа моддаларни истеъмол қилишининг олдини олиш;
  • вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ишларини ташкил этишда кўнгилли асосда кўмаклашиш бўйича таълим олувчиларнинг ташаббускор ташкилотлари фаолиятини йўлга қўйиш;
  • “таълим муассасаси – оила – маҳалла” ҳамкорлик тизими асосида таълим олувчиларнинг ғайриижтимоий ва ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил хулқ-атворини бартараф этиш чораларини кўриш.

Шунингддек, олий таълим муассасаларида вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш бўйича инспектор лавозимини жорий этиш таклиф қилинмоқда.

Қолаверса, Вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлаш тизимини ривожлантириш жамғармасини ташкил этиш кўзда тутилмоқда.

Уни шакллантириш манбалари Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ривожлантириш жамғармаси тушумларининг 10 фоизи, ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари томонидан аниқланган вояга етмаганлар ва уларнинг ота-оналари ёки уларининг ўрнини босувчи шахслар томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликларга доир ишлар бўйича ундирилган жарима маблағлари суммасининг 15 фоизи, халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг грантлари ҳамда қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар этиб белгиланади.

Янгиликлар лентаси
0