Наманган ва Учқўрғонда транспорт ва фуқаролар ҳаракатланиши тўхталади

© Sputnik / Дильшода РахматоваНаманган представил свой инвестиционный потенциал
Наманган представил свой инвестиционный потенциал - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фуқароларга фақат истисно тариқасида яшаш уйидан 100 метр атрофидаги савдо нуқталарига кунига бир маротаба чиқиб, зарурий нарсаларни харид қилишига рухсат берилади.

ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. 13 апрель соат 06:00дан бошлаб Наманган шаҳри ва Учқўрғон тумани ҳудудида транспорт ва фуқароларнинг ҳаракатланиши бутунлай тўхтатилади. Бу ҳақда  Наманган вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, Наманган шаҳри ва Учқўрғон тумани, шу жумладан Қайқи қишлоғи ҳудудида барча турдаги шахсий ва хизмат автотранспорт воситалари, мототранспорт (скутер), велосипед ҳамда фуқароларнинг ҳаракатланиши бутунлай тўхтатилади.

Сегодня с этой целью в 514 махаллях 11 районов г. Ташкента под девизом Мы защитим нашу махаллю от коронавируса были созданы пункты общественного контроля - Sputnik Ўзбекистон
COVID-19 яна 32 нафар ўзбекистонликда аниқланди

Республика махсус комиссиясининг баёнида кўрсатилган ҳаракатланиш ҳуқуқи сақлаб қолинадиган ва махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган автотранспорт воситаларидан ташқари, Наманган шаҳри ва Учқўрғон тумани, шу жумладан Қайқи қишлоғи ҳудудида фаолият кўрсатаётган саноат корхоналари, фармацевтика, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи (шу жумладан уларни етказиб берувчи ва аутсорсинг хизматлари), экспортёр корхоналар, қишлоқ хўжалигида жалб этилган (ишчи-ходим ва техника)лар, шунингдек уларга тегишли фақат юк ташишга ихтисослашган “Damas” (Van ва Labo) русумли автомашиналари бундан мустасно.

Ҳаракатланиш тўхтатилган давр мобайнида қайд этилган ҳудудларда яшовчи фуқароларга фақат истисно тариқасида яшаш уйидан 100 метр атрофидаги савдо нуқталарига кунига бир маротаба чиқиб, ҳаётий зарур эҳтиёжлар – озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий буюм ва воситалар харид қилишига рухсат берилади.

Янгиликлар лентаси
0