"Ўрмонга бор, чумолиларга нон бер" ёки Бурятияга саёҳат

© Sputnik / Irina OvchinnikovaОдно из зданий на территории центра Буддийской традиционной Сангхи России
Одно из зданий на территории центра Буддийской традиционной Сангхи России  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Кўчманчи мўғуллар ўтовлари, старообрядчилар ранг-баранг уйлари, Байкал бўйидаги дағал монастир - Бурятияда буларнинг ҳаммаси сайёҳлар учун очиқ.

Йўлбошчи юзлаб йиллар олдин одамлар қандай яшагани ҳақида гапирганда, одатда, кўз олдингизда ўтмишнинг ёрқин лавҳалари пайдо бўлади. Қанийди шуларни ўз кўзим билан кўрсам, деб ўйлайди киши. Бурятияда эса ўтмиш ҳақиқатда кўз олдингизда пайдо бўлади. РИА Новости муаллифи Ирина Овчинникова материалида.

Нега лама қуш каби учмайди?

"Сен атиги 75 йил умр кўрасан, узайтиришин керак, - дейди Ацагат дацанилик Тарба Лама Доржиев. - Ўрмонга бор, чумолиларни қора нон бер". Унинг оҳангида аниқлик сезилмайди.

© Sputnik / Irina OvchinnikovaТарба Лама Доржиев
Ўрмонга бор, чумолиларга нон бер ёки Бурятияга саёҳат - Sputnik Ўзбекистон
Тарба Лама Доржиев

Унинг сўзларига кўра, менга ўҳшаган, аниқ сўровларлари йўқлари кам. Квартирани қаердан сотиб олишни сўрашади, тўйдан олдин уларга маслаҳат олишади  - мослигини текширадилар. Сўнгги пайтларда тобора кўпроқ рус аёллари, мусулмонлар келмоқда.

 "Буддизм бу дин эмас, балки таълимот, шунинг учун бунда ишонишлик мажбур эмас, - дея тушунтиради Доржиев. - Мен доим айтаман: қуёш ҳаммага бир хил нур сочади".

© Sputnik / Владимир Песня / Медиабанкка ўтишХамбо Лама саройи олдидаги муқаддас ноғоралар
Ўрмонга бор, чумолиларга нон бер ёки Бурятияга саёҳат - Sputnik Ўзбекистон
Хамбо Лама саройи олдидаги муқаддас ноғоралар

Лама-файласуф сифатида (улар табиб, мунажжим, тасвирий санъатда маҳсус билмга ихтисослашган бўладилар) у маърузалар ўқийди. "Мендан ғайритабиий бирор нарса кўрсатишни сўрашади, ҳамма мўъжиза истайди, улар бўлмайдику. Устига устак, мен учиб кетсам, бундан барча қўрқиб кетарди», - дея қўшиб қўйди Доржиев муғомбирона табассум билан.

Мўғуллар совғаси

Ацагат дацани - Буддист университети-монастири - мамлакатдаги энг қадимийларидан бири. Айтишларича, унга бўлажак император Николай II Бурятияга келганида ташриф буюрган.

© Sputnik / Irina OvchinnikovaЭкскурсовод в доме-музее Агвана Доржиева
Ўрмонга бор, чумолиларга нон бер ёки Бурятияга саёҳат - Sputnik Ўзбекистон
Экскурсовод в доме-музее Агвана Доржиева

Норин-Ацагат қишлоғида яна бир диққатга сазовор жой бор - Тибетнинг диний ва дунёвий етакчиси Далай-лама XIII нинг (1876–1933) еттита устозидан бири бўлган Агван Доржиевнинг уй-музейи. Кўримсиз кулба бу ерда бўлган барча буддистларни ҳижолатга соладиган нарсани яширади. Доржиев ва унинг шогирдининг мум ҳайкалидан ташқари Далай-лама XIV ҳайкали ҳам бор.

© Sputnik / Vladimir Pesnia / Медиабанкка ўтишБуддийский монастырский комплекс Иволгинский дацан в Бурятии
Ўрмонга бор, чумолиларга нон бер ёки Бурятияга саёҳат - Sputnik Ўзбекистон
Буддийский монастырский комплекс Иволгинский дацан в Бурятии

Ҳали тирик бундай тарзда тасвирлаш мумкин эмас, аммо Монголиядаги ёш усталар Далай-Ламалар биттадан кўп деб ўйламаганлар. Ва улар ўзлари таниганини - ҳозирги кунда тиригини ҳайкалини ясадилар.

ДОРЖИЕВ ДИПЛОМАТ, УСТОЗ, ЖАМИЯТ АРБОБИ. БУНДАН ТАШҚАРИ У САНКТ-ПЕТЕРБУРГДА ЕВРОПАДАГИ БИРИНЧИ БУДДИСТЛАР ИБОДАТҲОНАСИНИ ҚУРИЛИШИНИНГ ТАШАББУСКОРИ.

 "Бир сафар Санкт-Петербург мактаблари директорлари келганида мен уларга дацан Малая Невка дарёси соҳилида жойлашганини айтдим. Улар - у ерда дарё йўқ, метро бор! – деб эслайди йўлбошчи Ирдыни Дара Батмаевна. - Кейин мен ўзим бориб, ишонч ҳосил қилдим - чиндан ҳам дарё йўқ".

Ўтовдаги коммунизм

"Ҳавога занжирни ташлаб, ҳаводалигида уюмдан иложи борича кўпроқ алчикларни (суякларни) ўзингизга силжитишингиз керак. Эплай олмадизми? Бир пода қўй ютқаздим ҳисоблайверинг”, - деб стол ўйини қоидаларини тушунтиради йўлбошчи этник мажмуада.

© Sputnik / Irina OvchinnikovaЭтнокомплекс "Степной кочевник"
Ўрмонга бор, чумолиларга нон бер ёки Бурятияга саёҳат - Sputnik Ўзбекистон
Этнокомплекс "Степной кочевник"

"Чўл кўчманчиси" да (Ацагатдан ўн дақиқалик масофада) мўғулларнинг қандай яшаганини кўриш ва миллий кийимларни кийиб кўриш мумкин. Ўтов ичида ҳудди биров яшаётгандай ва эгалари бир озга ташқарига чиққандай. Марказда ўчоқ, чап ярми одатда аёлларники, ўнг ярми эркакларники  ва икки бўлак бирлашган жойида ибодат жойи. Ҳар бир меҳмон кириши билан у ерга дарҳол ўтиши керак.

© Sputnik / Irina OvchinnikovaВ этнокомплексе "Степной кочевник"
Ўрмонга бор, чумолиларга нон бер ёки Бурятияга саёҳат - Sputnik Ўзбекистон
В этнокомплексе "Степной кочевник"

Биз бурятга айланамиз - биз "Ёхор" ҳалқ рақсига қўшиқлар билан рақсга тушамиз. Сўзларни тушуниб бўлмайди, лекин қувноққа ўҳшайди, бир неча бор "Комсомол" ва, эҳтимол, "электрификация" сўзлари қулоққа чалингандай эшитилади. Мен ҳазиллашяпсизми деб сўрайман? Йўқ, дейди улар, бу ҳақиқат, совет давридан шундай миллий қўшиқ.

© Sputnik / Irina OvchinnikovaХребтовые кости для традиционных бурятских игр
Ўрмонга бор, чумолиларга нон бер ёки Бурятияга саёҳат - Sputnik Ўзбекистон
Хребтовые кости для традиционных бурятских игр

ХХ аср бошларида чўл кўчманчилари макон топиб, кулбаларда яшай бошладилар. Оддийгина, фақат печка, ўтовдаги каби ўртада.

Россиядаги Тибет буддизми

Россиянинг Буддист анъанавий Сангхасининг асосий дацани - Иволгинский - Бурятия пойтахти Улан-Уде шаҳридан 30 километр нарида жойлашган. Бу ерда ўнга яқин ибодатҳона бор. Ҳар бирининг ичида – қатор-қатор устунлар бор заллар, томлари хитойча услубда эгилган. Гарчи Бурятияда буддизм бошқача, Осмоности давлат (Хитой), Тайланд ёки Вьетнамдегига ўхшамайди. Бу "сариқ рангли" деб номланадиган ўзига ҳос Тибет анъанаси. Унда алоҳида эътибор одоб-ахлоқ, монахлик интизоми ва фалсафага қаратилган.

© Sputnik / Irina OvchinnikovaЗдание на территории Иволгинского дацана
Ўрмонга бор, чумолиларга нон бер ёки Бурятияга саёҳат - Sputnik Ўзбекистон
Здание на территории Иволгинского дацана

ибодатхоналарнинг бирида Хамбо-лама Итигеловнинг боқий танаси сақланади. Афсонага кўра, 1927 йилда Шарқий Сибир буддистларининг раҳнамоси нирванага чўкди. Эндиликда минглаб диндорлар унинг олдига сўраш учун ва, асосийси, энг муҳим ишлар ҳақида билиш учун келишади. Жавоб юзнинг деярли сезилмайдиган ҳаракати бўлади, деб ҳисобланади. Ҳеч ким улар кўрган нарсалар ҳақида гапира олмайди - табассум ёки қошларининг изн бермайдиган ҳаракати.

© Sputnik / Владимир Песня / Медиабанкка ўтишХамбо Лама саройи олдидаги ёш руҳоний
Ўрмонга бор, чумолиларга нон бер ёки Бурятияга саёҳат - Sputnik Ўзбекистон
Хамбо Лама саройи олдидаги ёш руҳоний

Ўзи билан ўзи

"Яна мен шундай замонлар шоҳиди бўлганманки, оилалиларнинг уйига кириб, бир кружка сув сўрайсиз, ичиб бўлиб ва панжарадан чиқишингиз биланоқ идишнинг синиши овози эшитилади. Улар бегоналардан кейин идишни ювишмаган - касалликлардан жуда қўрқишган", - дейди Валентин, маҳаллий сайёҳлик агентлиги ходими, Тарбагатайга - старообрядчилар қишлоғига йўл-йўлакай кетаётиб.

© Sputnik / Irina OvchinnikovaТарбагатай қишлоғидаги старообрядчилар черкови
Ўрмонга бор, чумолиларга нон бер ёки Бурятияга саёҳат - Sputnik Ўзбекистон
Тарбагатай қишлоғидаги старообрядчилар черкови

Оилалилар (семейские) деб, XVIII асрда, Речь Посполитая парчаланишидан кейин, Забайкальега кўчирилиб келганларни номланган (улар катта оила бўлиб келишган).

 "Парчаланишдан кейин юз йил, биз Полшада бўлдик, аммо Екатерина II бизни узоқ ўлкага юборишга қарор қилди, - деб черков руҳоний Сергий ота бизни кутиб олди. - Кейин яхши яшадик, инқилобдан олдин қишлоқда бешта черков ва собор бор эди. Унда 1934 йилдан ҳозирги кунгача касалхона жойлашган".

© Sputnik / Irina OvchinnikovaТарбагатай қишлоғи черкови руҳонийси Сергий
Ўрмонга бор, чумолиларга нон бер ёки Бурятияга саёҳат - Sputnik Ўзбекистон
Тарбагатай қишлоғи черкови руҳонийси Сергий

У икки бармоқли ва уч бармоқли чўқинишни, саккиз қиррали хочларни тушунтиради, қўлёзма китобларни кўрсатади. У қатъий равишда: "Бизда руҳонийларга рухсат этилмаган нарса жуда кўп, акс ҳолда иноят йўқолади".

Аммо унинг ташаббуси билан ташкил этилган тарих ва маданият музейида Сергий ота экспонатларнинг суратга олишни сўрайди, 300 йиллик шамолчилар ва уруғ экувчиларни, шунингдек, маҳаллийларнинг кийимларини ғурур билан намойиш этади. Улар жуда яхши сақланган, ранглари жуда ёрқин - бу матолар Хитойдан яқин атрофда ўтган савдо йўли орқали келтирилган. Дарҳақиқат, бу ердагилар, юқори дид билан яхши яшашган.

Старообрядчи билан турмуш қуриш

"Бизда тўйга меҳмонлар чақирилмаган, ёш келин-куёв уйма-уй ширинликлар тарқатиб юришган, - деб сўзлаб берадилар Десятниково қишлоғидаги «В гостях у семейских» марказида. – Шунинг учун, қўшнилар тугаши билан байрам ҳам тугарди".

© Sputnik / Irina OvchinnikovaДесятниково қишлоғидаги старообрядчилар
Ўрмонга бор, чумолиларга нон бер ёки Бурятияга саёҳат - Sputnik Ўзбекистон
Десятниково қишлоғидаги старообрядчилар

Бу ерда, ҳақиқий ҳовлида, маҳаллий старообрядчилар қандай яшаганликлари (ва яшашни давом эттираётган) намойиш этилади. Аммо энди анъанавий тўйлар йўқ, ёшлар шаҳарларга кетиб қоляптилар. Қариялар эса Полшада яшаган ота-боболарининг қўшиқларини куйлашади, сайёҳлар учун маросимларни намойиш қиладилар, печда ёки очиқ оловда пиширилган таомлар билан меҳмон қилишади.

© Sputnik / Irina OvchinnikovaТарбагатай қишлоғидаги "тўй маросими" томошаси
Ўрмонга бор, чумолиларга нон бер ёки Бурятияга саёҳат - Sputnik Ўзбекистон
Тарбагатай қишлоғидаги "тўй маросими" томошаси

Шунингдек суюқ ҳолва таклиф қиладилар – нонга мураббони суртиш каби жуда қулай. Қадимги рецепт узоқ вақтдан бери қўлланилмайди - дўконда сотиб олинади. Фақат сув ҳаммомида эритиб, асал қўшиб қўйиш кифоя. Десятниково Бурятиянинг энг гўзал қишлоғи ҳисобланади ва кўпинча Россиянинг шунга ўхшаш рейтингларига киради. Аммо ранг-баранг бўялган ром часпагли кулбалар тез орада йўқ бўлиб кетиши мумкин.

© Sputnik / Irina OvchinnikovaДом в селе Десятниково
Ўрмонга бор, чумолиларга нон бер ёки Бурятияга саёҳат - Sputnik Ўзбекистон
Дом в селе Десятниково

 "Тобора кўпроқ одамлар уй фасадларини пластик билан қоплашмоқда - уларни йилда икки марта бўяш шарт эмас, чунки бизда ҳаммаси қуёшда тез ўнгиб кетади, -  дейди Любовь Пластинина, старообрядчилар маркази раҳбари. - Сўнгги ўн йил давомида мен ҳокимиятдан бўёқлар тақдим қилишларини сўраб келаман, ҳозирча натижа йўқ".

© Sputnik / Irina OvchinnikovaТарбагатай қишлоғидаги Старообрядчилар урф-одатлари музейи
Ўрмонга бор, чумолиларга нон бер ёки Бурятияга саёҳат - Sputnik Ўзбекистон
Тарбагатай қишлоғидаги Старообрядчилар урф-одатлари музейи

Унинг сўзларига кўра, пандемиядан олдин кўпроқ хитойликлар, кўплаб немислар, японияликлар Десятниковода анъанавий турмуш тарзини кўргани келарди. Россияликлар - 20% атрофида.

Доимийлик шамоли

Байкал кўлининг шарқий қирғоғида камида яна битта нуқта бор, у ерда ўтмишга яна бир бор назар ташлаш мумкин. 1682 йилдан бери рус элчихонаси аъзоларининг маҳаллий мўғуллар томонидан ўлдирилган жойида Посольский Спасо-Преображенский монастири жойлашган.

© Sputnik / Irina OvchinnikovaПосольский монастырь на берегу Байкала
Ўрмонга бор, чумолиларга нон бер ёки Бурятияга саёҳат - Sputnik Ўзбекистон
Посольский монастырь на берегу Байкала

Черковда Чўқинтирувчи Авлиё Иоанн, Николай Сеҳргар ва бошқаларнинг қолдиқлари солинган қути бор - бу кекса италиялик аёлнинг совғаси. «У нега бизга бунчалик эътибор қаратишга қарор қилганини тушунмайман,-дейди Лука ота. - Айтишларича, унинг ўғли дипломат, бизнинг эса ушбу фаолиятга алоқамиз бор".

© Sputnik / Irina OvchinnikovaДом в селе Ацагат, Бурятия
Ўрмонга бор, чумолиларга нон бер ёки Бурятияга саёҳат - Sputnik Ўзбекистон
Дом в селе Ацагат, Бурятия

Зиёратчилар учун меҳмонхона ҳам мавжуд. Лекин одамлар бу ерга асосан ёзда - шамол унчалик кучли ва совуқ бўлмаганда келадилар.

* Материални тайёрлашда ёрдам бергани учун Бурятия Республикаси Ахборот сиёсати қўмитасига миннатдорчилик билдирамиз.

Янгиликлар лентаси
0