Коронавирус юқтирганлар сони 624 кишига етди

© Пресс-служба Минздрава УзбекистанаВ Узбекистане выздоровели еще пятеро заболевших коронавирусом
В Узбекистане выздоровели еще пятеро заболевших коронавирусом - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун 10 апрел ҳолатига Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 42 кишига ортиб 624 тани ташкил қилди.

ТОШКЕНТ, 10 апр - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 624 кишига етди, деб хабар қилмоқда соғлиқни сақлаш вазирлиги. 

"2020 йил 10 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 624 нафарни ташкил қилмоқда", - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бутун дунёда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 1,5 миллион кишидан ошди, 88 мингга яқин инсон пандемия қурбонига айланган, 332 мингдан зиёди соғайган.

Ўзбекистонда касалликдан тузалганлар сони 38 кишини ташкил этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0