ТОШКЕНТ, 9 апр - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 38тага етди, деб хабар қилди мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
2020 йил 9 апрель соат 15:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 582 нафарни ташкил қилмоқда.
Тузалганлар сони 8 тага ошди. Улар Вирусология илмий-текшириш институти клиникасидан Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов ва бошқа масъуллар иштирокида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказига кузатилди.
Охири йўқ: соғайганларда коронавирус қайта пайдо бўлмоқда >>>
COVID-19: жаҳонда нима рўй бермоқда?
Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти хабарига кўра, коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 1,35 миллион нафарни ташкил этмоқда, 79, 2 мингдан зиёд киши вафот этган.