ТОШКЕНТ, 9 апр — Sputnik. Испанияда коронавирус пандемияси туфайли хорижий сайёҳларсиз ёз мавсум ҳақида эълон қилинди, деб хабар қилди ABC.
“Испания ҳукумати ёпилган чегаралар билан хорижий туризмларсиз ёзни ўтказиш режаси устида иш олиб бормоқда”, - дейилган хабарда.
Мамлакатда ёзда ҳам чекловлар бўлишига қарамасдан ички туризмга эътибор қаратилади. Бундан ташқари, ҳукумат эпидемиологларнинг пляжларда одамлар сони бўйича чекловлар жорий этиш ҳақидаги тавсияларни ўрганмоқда.
Испания ўтган йили хорижий сайёҳлар бўйича еттинчи рекорд ўрнатганди, 2019 йилда мамлакатга 83,7 миллион киши ташриф буюрди. Сайёҳлар харажати 92,3 миллиард еврога етганди.
Испания коронавирус аниқланган ҳолатлар сони (АҚШдан сўнг) ва ўлимлар (Италиядан сўнг) сони бўйича иккинчи ўринда. Эпидемия бошлангандан бери Испанияда 152 мингдан ортиқ кишига COVID-19 ташхиси қўйилган, 48 мингдан ортиқ киши соғайди, 15 мингдан ортиқ киши вафот этди.