Тошкентда яна бир инстаграм “юлдузи” етти суткага қамалди

© AFP 2023 / ALAIN JOCARDМужчины за решеткой
Мужчины за решеткой - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ижтимоий тармоққа беадаб сўзларини ишлатиб, ички ишлар органлари ходимларининг карантин кунларида олиб бораётган ишларини масхара қилгани акс этган сурат ва видео жойлаштирилган.

ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Тошкентда майда безорилик содир этган фуқарога чора кўрилди.

Сотрудниками Национальной гвардии и Министерство внутренних дел было выявлено 2350 случаев несоблюдения карантинного режима - Sputnik Ўзбекистон
Карантинни менсимай кўчада юрган инстаграм "юлдузлари" 15 суткага қамалди

Пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабарига кўра, Instagram´да кўп обуначига эга бўлган саҳифаларнинг бирида муаллиф санитария-эпидемиология талабларини менсимаганлиги акс этган бир нечта фото ва видеоларни жойлаштирган. Шунингдек, беадаб сўзларини ишлатиб, ички ишлар органлари ходимларининг карантин кунларида олиб бораётган ишларини масхара қилгани намойиш этилган. Бу ўз навбатида Тошкент шаҳар ИИББ ходимларининг диққатини тортган.

“Олиб борилган текширув натижасида мазкур аккаунтни бошқарадиган шахс 21 ёшли муқаддам судланган Гейдар А. эканлиги аниқланди”, - дейилган хабарда.

Ҳуқуқбузарга нисбатан зарур чоралар кўрилиши учун мазкур факт бўйича тўпланган ҳужжатлар Миробод тумани маъмурий судига йўналтирилди. Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183 моддасига  (майда безорилик) мувофиқ етти сутка маъмурий жазо тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ пойтахтда карантин қоидаларини менсимай, Амир Темур ҳайкалига ҳурматсизлик қилган уч нафар фуқаролар 15 суткага қамалгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0