ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Россияда бир суткада коронавирусни юқтирган беморлар сони 1175тага ошди.
"Россияда бир сутка давомида 56та регионда коронавирусга чалинганлик бўйича 1175та ҳолат аниқланди, беш нафар инсон вафот этди", - деб хабар беради РИА Новости оператив штаб маълумотига таянган ҳолда.
Аниқлик киритилишича, касалланганлар сони 15%га ошган.
Россия Федерациясида инфекцияни юқтирган беморлар сони 8672тага етган, 580 нафари соғайган, 63таси вафот этган.
Бугунги кунда COVID-19 келтириб чиқарган пандемия 180та давлатни қамраб олди. БССТ касалланганлар сони 1,2 миллионга етгани ва ўлим ҳолати 72 мингдан ошгани ҳақида хабар берди.
Бугунги кунда коронавирусга чалинганлик ҳолатлари энг кўп қайд этилган давлатлар - бу АҚШ, Испания ва Италиядир.