АҚШ нима сабабдан Эронга пандемияда ёрдам берилишига қарши

© AP Photo / AP Photo / J. David AkeФлаги США
Флаги США - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ ХВФ линияси томонидан Эронга ёрдам берилишига қаршилик қилади, деб хабар бермоқда ОАВ. Санкт-Петербург давлат университети профессори Александр Кубышкин Sputnik радиоси эфирида АҚШнинг ушбу позициясига нима сабаб бўлиши мумкинлигини айтди

АҚШ Эроннинг коронавирус эпидемиясига қарши курашиш учун Халқаро валюта жамғармасидан 5 миллиард доллар миқдорида олишни режалаштираётган фавқулодда қарз ҳақидаги сўровини блокировка қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Америка етакчиси маъмуриятига таяниб, The Wall Street Journal ёзмоқда.

Здание Министерства иностранных дел РФ. Архивное фото. - Sputnik Ўзбекистон
Москва Вашингтонни зудлик билан Эрондан санкцияларни олиб ташлашга чақирмоқда

Таъкидланишича, Оқ уй Эрон ҳукуматининг ихтиёрида миллиардлаб долларлик ҳисоб рақамлар мавжудлигини айтмоқда. Вашингтон фикрича, агар ХВФ талаб қилинган миқдорни тақдим этишни маъқулласа, у АҚШ санкцияларидан заифлашган Эрон иқтисодиётига ёрдам беришга ёки Яқин Шарқдаги ҳарбий иттифоқчиларни молиялаштириш учун сарфланади.

Санкт-Петербург давлат университети профессори Александр Кубышкин фикрича, АҚШ маъмуриятининг бундай позицияси сайлов кампанияси билан боғлиқ.

"Бу санкциявий сиёсатнинг давоми. АҚШ Эрон пандемия тарқалиши кўлами тўғрисида маълумотларни нотўғри кўрсатаяпти, деб ҳисоблашади. Албатта, бу ўз мамлакатида бўлаётган воқеалар ҳақида яқиндан бошлаб маълум даражада объектив маълумот беришни бошлаган АҚШнинг ўзига акс зарба бермоқда. Менимча, бу республикачилар ва демократларнинг Эрон ядровий битими бўйича, Эроннинг Сурияни қўллаб-қувватлаши ҳақида давом этаётган қарама-қарши мунозараси билан боғлиқ сиёсий акт. Буларнинг ҳаммаси битта тугунни ҳосил қилмоқда. Аммо ҳозирда АҚШда рўй бераётган барча воқеалар сайлов кампанияси билан боғлиқ. (Президент Доналд) Трамп ўзини АҚШнинг манфаатларини ҳимоя қиладиган кучли қатъий етакчи сифатида кўрсатмоқда. Унинг раҳбарлигидаги мамлакатда ички муаммолар кучайиб бормоқда ва у, авваламбор, миллий манфаатлар тўғрисида қайғуришини намойиш қилиши керак", - деди Александр Кубышкин Sputnik радиоси эфирида.

Аввалроқ Эрон ташқи ишлар вазири Жавад Зариф АҚШнинг пандемия шароитида Эронга қарши санкцияларини тиббий терроризм деб атаган эди.

Унинг таъкидлашича, АҚШ Эронга қарши санкцияларни доимий равишда кучайтиришга ҳаракат қилмоқда, коронавирусга қарши курашда ахборот технологиялардан фойдаланишга тўсқинлик қилиб унга асбоблар ва навигацион дастурларни етказиб беришни рад этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0